“МЮ” Рэшфорддан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи

“МЮ” Рэшфорддан имкон қадар тезроқ қутулмоқчи

“Манчестер Юнайтед” клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфордни трансферга қўйган эди.

 Янги бош мураббий Рубен Аморим 27 ёшли ҳужумчини келажак режаларига киритмади ва клуб хўжайинлари катта маош олиб, кам самара бераётган ўйинчидан имкон қадар тезроқ қутилмоқчи.

Ўз навбатида, манчестерликлар Рэшфорд ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳам танлаб қўйди. TEAMtalk ва El Nacional каби манбаларнинг ёзишича, клуб мутасаддилари “Атлетик Бильбао”дан Нико Уильямсни олиб келмоқчи.

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” мураббийлари 22 ёшли қанот ҳужумчиси трансфери бўйича испан клуби билан мулоқотга киришган. Улар бу трансферни 2025 йилнинг ёзида амалга ошириш масаласида маълумот сўрагани айтилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.