Пирло «Ювентус»га қайтмоқчи

Пирло «Ювентус»га қайтмоқчи

Андреа Пирло «Ювентус»га қайтиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

Клуб билан яхши муносабатдаман. Клуб раҳбариятининг айрим вакиллари билан алоқалар мавжуд.  Ў заро ҳурмат сақланиб қолади.

- «Ювентус»га қайтасизми?

- Албатта. «Ювентус» каби топ-клуб қўнғироқ қилганда...» деб жавоб берди Туркиянинг  « Фотиҳ  раг ю мрук » клуби   бош мураббийи Пирло.

Пирло  4   мавсумни « Ювентус»  футболчиси  сифатида  ўтказди (2011  йилдан 2015  йилгача),  шунингдек, 2020/ 20 21  йилги  мавсумда  жамоа  бош  мураббийи  сифатида  ишлаган.