Суперлигада 3-истеъфо: Илҳом Мўминжонов «Нефтчи»дан кетди

Суперлигада 3-истеъфо: Илҳом Мўминжонов «Нефтчи»дан кетди

«Нефтчи» бош мураббийи Илҳом Мўминжонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Мўминжонов ўз аризасига биноан жамоадан кетган. Бунга жамоанинг Суперлига учрашувларидаги қониқарсиз натижалари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Шунингдек, жамоа бош директори Зоҳиджон Ғофуров ҳам ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган. 
«Нефтчи» 13-турдан кейин 11 очко билан 13-ўринда бормоқда. Жамоа ўтказилган ўйинларнинг 2 тасида ғалаба қозонган бўлса, 6 тасини мағлубият билан якунлаган. Яна 5 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Қайд этиш керак, бу Суперлиганинг 2022 йилги мавсумдаги 3-истеъфодир. Бунгача Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор») ва Предраг Роган («Динамо») истеъфога чиқарилганди.