Шесни рози бўлди

Шесни рози бўлди

Войцех Шесни фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Маълумотларга кўра, «Ювентус» дарвозабони «Ал-Наср»га ўтишга розилик берди. У икки йиллик битимга имзо чекади ва йилига 19 млн. евро ишлаб топади. Агар клублар трансфер нархини келишиб олишса, иш Европа чемпионати стартигача ҳал бўлади. Польшалик 2017 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади.