АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Афсонавий Эрик Кантона The Atletic нашрига катта ва очиқ интервью берди. Миллионлаб мухлисларнинг 56 ёшли қаҳрамони анча чўзилган кенг кўламли мулоқот давомида футбол мавзуси билангина чекланиб қолмади.
Эрикни Англия қутқарди. У 1991 йили туманли ўлкани забт этишга чоғланди ва бу қарори якунда ҳаётидаги энг муҳимларидан бирига айланди. Зеро, Кантона бунга қадар ўзини ортиқчадек сезарди. Афсона Франция футболида муносиб жой тополмаганини ҳеч қачон яширган эмас: «Францияда тўп суришга иштиёқим қолмагач, 2 ойча майдонга тушмадим. Ўша пайт Англия мен учун яхши жой бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйладим. Чунки қандайдир туртки ва далдага муҳтож эдим. Ўша вақт инглиз футболида Кевин Киган ва Жорж Бест каби юлдузлар ёрқин ўйин кўрсатишарди. Улар рок-н-ролл юлдузлари даражасига кўтарилгандилар. Якунда Англияда нималарнидир кашф қилдим, Францияда атрофимдагилардан кўп нарса кутганимни тушундим. Кимни қанча ҳурмат қилсам, шундай жавоб қайтаришини ўйлардим. Кейин бу ноўрин тушунча асири бўлиб қолганимни англаб, ечим топишга уриндим. Бу ҳолат ҳам футболчи, ҳам чинакам мард инсон сифатида шаклланишимга катта ёрдам берди».
Эрик туманли ўлкада ҳар қандай босимдан холи бўлганлиги муваффақиятли мослашувида катта роль ўйнаганини таъкидлайди: «Франциядан чиқиб кетиш арафасида ўзимни нотўғри йўлдан бораётгандек ҳис этдим. Бироз ҳаяжон ҳам йўқ эмасди. Кейинчалик арзимас икир-чикирларга эътибор қаратмасликни ўргандим. Бунда меҳмонхона ҳаёти ўзига хос транзит вазифасини бажарди. Ҳаётга бошқача ёндашув ўз фикримни дадил баён этиш эркинлигини берди. Агар аввалги феъл-атворим билан қолганимда, Англияда ҳам муваффақиятга эришолмасдим. Қолаверса, «Юнайтед»да мени яхши тушунишди ва айни дилимдаги гапни айтишди: «Агар Эрик кетишни истаса, бемалол кетади». Баҳсли муносабат. Лекин айнан шундай муносабат ўлароқ, эркинликни сеза бошладим. Бордию, шартнома муддати тугагунга қадар қолишимни айтганларида, ўзимни гаровга олинган кишидек ҳис қилардим. Одам бундай вазиятда ўзини ёмон сезади. Энг асосийси - эркинлик. Фергюсон - тенги йўқ руҳшунос. У йигитлар билан ҳамиша тўғри муносабатда бўларди».
Кантона «МЮ»да спорт директори бўлмоқчи эди. Манчестерга Глейзерлар оиласи билан бирга келган ва ижрочи-директор лавозимини эгаллаган Эд Вудворд 2021 йил охирида «МЮ»дан кетди. Эрик истеъфога қадар Эд билан учрашиб, клубдаги ўзгаришлар хусусида ўз таклифини баён этганди: «Вудворд - малакали маркетолог, аммо футбол билими бобида мақтайдиган даражада эмас. Жамоага футболга оид масалаларни тўғри ҳал қиладиган мутахассис керак. Эрик билан бир неча марта кўришиб, бу ролга ўз номзодимни илгари сурдим. Бироқ таклифим ерда қолди. Менми ёки бошқа мутахассис - фарқи йўқ, «МЮ» футболни яхши тушунадиган мутахассисга муҳтож. Номзод клуб анъаналари ва қадриятларидан ҳам хабардор бўлиши шарт, албатта. Қаранг, Фергюсон кетганидан буён «МЮ»нинг даромади икки баравар кўпайди, лекин бирор соврин йўқ. Тасаввур қилинг, агар клуб майдонда муваффақиятга эришганида, шундай профессионал маркетолог билан икки эмас, уч баравар кўп топарди. Афсус, клуб раҳбарияти буни тушунишни истамайди».
Кантонанинг айтишича, агар «Олд Траффорд»га бошқа ном берилса, у «МЮ»га мухлислик қилишни тўхтатади. Афсона ҳомийлар футболни баъзан салбий томонга буриб юбораётганларидан хафа: «Стадионга йўл олишдан мақсад - жонли футболдан лаззатланиш, муайян жамоа тарихи ва анъаналари билан танишиш, ўйиннинг ҳаётга таъсирини кўриш ва тушуниш. Аввалроқ ҳам мен учун севимли стадионлар ҳақида гапиргандим. Ҳозир барча стадионларнинг номи ўзгармоқда - «Эмирейтс» ёки «Альянц»... Бу «Арсенал» ва «Вест Хэм» каби клублар тарихию, қалбини поймол этиш билан баробар. Дейлик, вақтида «Хайбери» ва «Аптон Парк» каби кўҳна ареналарда тўп сурганман. «Арсенал»нинг айрим мухлислари билан гаплашдим, уларга ҳам стадионларнинг янги номлари маъқул эмас. Чунки мухлисларни суюкли жамоалари қалбидан жудо қилишди. Хайриятки, «Олд Траффорд» ва «Энфилд» атамаси ҳозирча ўзгармади. Энди айтингчи, «Олд Траффорд» қандайдир бренд шарафига янги ном олишини қандай тасаввур қилиш мумкин? Агар қачондир шундай бўлса, «МЮ»га қайғуришдан воз кечаман, эҳтимол, футболдан бутунлай юз ўгирарман... Илтимос, бу аренани Nestle ёки Amazon шарафига номланманг. Илтимос».
Ҳеч қачон намуна бўлишни истамаган. Ҳа, Кантона ҳаёти давомида бирор марта кимгадир ўрнак бўлиш ҳақида сира ўйламаган: «Агар сардорлик боғичини олишни сўрашса, бу илтимосни рад этмасдим. Аммо сардорлик мақоми бошқаларга намуна бўлишимни англатмасди. Сардорлик ролини имкони борича яхшироқ бажаришга интилсамда, унча қониқмасдим. Баъзан айрим ҳолатларга нотабиий ёндашардим ва бу кўпчиликка ёқмасди. Эҳтимол, бу масалада ҳақ эмасдирман. Айримларнинг хатолари шуки, мендан бошқаларга ибрат кўрсатишни талаб қилишди. Мен эса бор куч-маҳоратимни ғалаба йўлида сарфлашни яккаю-ягона мажбурият ўрнида кўрганман. Тушунинг, ким ўзини намунали футболчидек тутса, ўзини бош-қалардан устун қўйган ҳисобланади. Мен эса бундай қилолмайман. Ўзи ҳаётда ўта камтарман. Биз циркда яшаётганимиз, мен эса масхарабоз ролини ўйнаётганимни яхши биламан. Аслида ҳамма қатори оддий инсонман. Қисқаси, ўзгаларга намуна кўрсатишимни исташлари сира ёқмайди. Футболчилар, сиёсатчилар, қўшиқчилар ва бошқа соҳаларнинг машҳур шахслари барчага намуна кўрсатишлари ҳақидаги тушунчага ҳам мутлақо тоқатим йўқ. Чунки ўзимни қалбим истагандек тутишни хоҳлайман. Бу борада ҳеч ким менга кўрсатма беролмайди. Тўғри, баъзан хатоларга йўл қўямиз. Нима, ҳамма тўғри йўлдами? Дейлик, 3 нафар фарзандингиз бор. Суҳбатимизни иккиси эшитиши, учинчиси эшитмаслиги мумкин. Бу нормал ҳолат. Қисқаси, мавҳумликни ёқтираман. Йўқ, биз роботларга ўхшамаймиз. Ҳар ҳолда, мен қандайдир қолипга солинган темир эмас, балки оддий одамман. Дейлик, заиф, нимжон бўлишим мумкин, аммо робот эмас».
Эрикнинг талаби - доимо асл инсон бўлиш. Кантона шунингдек, шартномалар асосида спорт юлдузларини шахсий фикр айтишдан чеклаб қўйишаётганидан норози: «Узоқ йиллар давомида брендлар билан шахсий шартномалар тузиб келганман. Улардаги бандларнинг бирида сиёсий нуқтаи-назаримни баён этишим тақиқланарди. Мен билан ишлашни хоҳлайсанми? Ўша бандни унут. Нима учун? Мен учун. Кимлигим барчага маълум. Нима, бошқача бўлишимни истайсанми? Йўқ, бунақаси кетмайди. Яқинда футболчилар жамоатчиликка яқинлашишлари ва мусаввирлар каби сиёсий позицияларини фаол ошкор этишлари кераклиги хусусида луқма эшитдим. Ваҳоланки, 90 фоиз рассом енгил-елпи юмушлар билан банд ва дангал фикр билдиришдан йироқ. Мусаввирлар ўз бизнесларидан бошқасини уддасидан чиқолмайдилар. Гапириш эса ҳамиша осон. Мана, ҳозир экология мавзуси жуда долзарб. Жамоатчилик орасидан кимдир шартта ўртага чиқиб, иқлим ифлосланаётгани учун сиёсий арбобларни танқид қила оладими? Барча соҳаларда довюрак инсонлар борлигига ишонманг. Биз футболдаги исёнчилар ҳақида бир нечта ҳужжатли фильм яратдик. Улар хусусида фикр билдирганда, баданига алламбало нақшлар чиздириб олган йигитларни назарда тутмайман. Улар - мунофиқлар. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада, демократия учун курашаётган фидойи инсонларни қадрлаш керак. Чилилик Карлос Кассели ўша Пиночет диктатурасига қарши чиққанди. Натижада Карлоснинг онасини ҳибсга олиб, уни қийнадилар. Бунга чидаш қийин».
Миллатчилик кайфиятига кўмилаётган дунё... Сиёсий вазият ҳам Эрикнинг асабларини қийнамоқда: «Франциянинг тобора миллатчи мамлакатга айланиб бораётганига 10 йилдан ошди. Нафақат Франция, жуда кўп давлатларда шундай, Британиядан тортиб, Испаниягача. 1929 йили инқироз юз берган, 1933 йили сайловларда Адольф Гитлер ғолиб чиққан ва кейин жаҳон уруши бошланганди. Энди ҳар бир икир-чикирда хорижликлар ва муҳожирларни айблаб, тобора миллатчилик кайфияти домига ботмоқдамиз. Бирор масъулиятни ўз бўйнимизга олмаймиз. Доимо иммигрантлар айбдорлар. Ўйлаймизки, мамлакатдаги фаровонликка фақат ўзимиз сабабчимиз. Оғир дамлар келганда, яна иммигрантлар «қора» бўлиб қолаверадилар. Шундан кейин - жаҳон уруши. Ҳозир йирик мамлакатлар урушдан манфаатдордек туюлмоқда. Ўтмиш хатоларидан сабоқ олиш ўрнига уларни такрорлаяпмиз. Умид қиламанки, жаҳон уруши бўлмайди. Лекин у кун сайин яқинлашаётгандек...».
Қатар мундиалига бойкот. Эрик Кантона бўлажак жаҳон чемпионатини кўрмоқчи эмас, у яна турнир ташвиқоти билан банд Дэвид Бекхэмни кескин қоралади: «Бу ерда ҳаммаси фақат пул ҳақида. Ҳозир футбол - бизнес. Бир қарашда, Қатар барча имкониятларга эга ягона гўшадек. Аммо стадионлар қурилишида ишчиларга нисбатан муносабатга қарасак, ҳаммаси даҳшат. Минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмдилар. Нима, энди шу мундиални байрам қиламизми? Шахсан мен чемпионат ўйинларини умуман кўрмайман. Ундан кўра, мотоциклда Жанубий Америка бўйлаб сайрга чиққаним ёки қашшоқ мамлакатлардаги митти болакайлар билан тўп сурганим афзал...
Бош ташвиқотчига қаранг - Дэвид Бекхэм. Мен умуман бундай қилмасдим. Бу борада Бекс билан қарама-қарши йўналишдаман. Январь ойидаёқ бу ҳақда гапира бошлагандим. Эҳтимол, биринчидирман. Шундай баралла гапиришга ҳақлиман. Балки у ерда нималар бўлаётганини кўпчилик билмас. Кейин билсалар, катта хатога йўл қўйганларини тушунадилар ва қаттиқ афсусланадилар. Тўғри, жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилишмагани учун футболчилардан ўпкаланмаслик керак. Чунки юқорида сиёсатчилар, президентлар, федерациялар раҳбарлари, вазирлар турибдилар. Бойкотга айнан ўшалар даъват этишлари лозим. Лекин футбол бизнес асирига айланиб улгурди нима бўлганда ҳам...».
Манба: sports.ru,
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789