Мане ЖЧни ўтказиб юборади

Мане ЖЧни ўтказиб юборади

Сенегал миллий жамоаси етакчиси  Садио Мане жароҳати сабаб ЖЧ-2022ни ўтказиб юборади.

«Бавария» вингери таркибга киритилганига қарамай, ўнг оёқ фибула суякларидан олган жароҳатидан вақтида фориғ бўла олмади. У операция қилинди. «Пайшанба куни Мане Инсбрукда лондонлик профессор Кристиан Финк ва доктор Энди Уилямс томонидан муваффақиятли операция қилинди. Шу сабаб футболчи Сенегал миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди ва яқин кунларда Мюнхенда реабилитацияни бошлайди», - деб хабар беради «Бавария» расмий сайти. Мане 8 ноябрь куни «Вердер»га қарши Бундеслига ўйинида (6:1) жароҳат олганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.