Пирло «Ювентус»га қайтмоқчи

Пирло «Ювентус»га қайтмоқчи

Андреа Пирло «Ювентус»га қайтиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

Клуб билан яхши муносабатдаман. Клуб раҳбариятининг айрим вакиллари билан алоқалар мавжуд. Ўзаро ҳурмат сақланиб қолади.

- «Ювентус»га қайтасизми?

- Албатта. «Ювентус» каби топ-клуб қўнғироқ қилганда...» деб жавоб берди Туркиянинг «Фотиҳ рагюмрук» клуби бош мураббийи Пирло.

Пирло 4 мавсумни «Ювентус» футболчиси сифатида ўтказди (2011 йилдан 2015 йилгача), шунингдек, 2020/2021 йилги мавсумда жамоа бош мураббийи сифатида ишлаган.