Гринвуд яна озодликка чиқарилди

Гринвуд яна озодликка чиқарилди

21 ноябрь, душанба куни «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд гаров эвазига 10 февралгача озодликка чиқди.

Reuters хабарига кўра, 21 ёшли йигит зўрлашга уриниш, зўрлаш ва тажовузда айбланиб келаси йилнинг ноябрь ойида судга чиқади. Суд мажлиси 2023 йил 27 ноябрга белгиланди. Эслатиб ўтамиз, 15 октябрь куни ҳужумчи гаров эвазига озод қилиш шартларини бузганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Гринвуд 2022 йил январь ойида қиз дўсти жисмоний зўравонлик ҳолатлари ҳақида даъво қилган суратлар ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирганидан кейин ҳибсга олинган. Футболчи «МЮ» асосий жамоасидан четлаштирилди, аммо маош олишда давом этмоқда. ОАВ хабарларига кўра, у ҳафтасига тахминан 75000 фунт (86000 доллар) маош олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.