МУРАББИЙЛАР: Грузин футболининг янги қаҳрамони
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Жорий мавсумни ўта «сокин» бошлаган «Ливерпуль» бир сескандию, натижасизликдан йиғилиб қолган бор аламини бечора «Рейнжерс»га тўкиб солди.
Диққат қилинг, ЧЛнинг дастлабки 3та турида атиги 5та гол урган «қизиллар» Глазгода рақиб дарвозасини нақ 7 марта нишонга олишди. Айниқса, Юрген Клопп томонидан захирада қолдирилган ва 68-дақиқада жангга ташланган Муҳаммад Салоҳ ўзгача «қутурди».
3 карра зарба - мисрлик ҳужумчининг Глазгодаги натижасини шундай таърифлаш керак. Чунончи, у бир уринишда ЧЛда 3та рекордни янгилади. Биринчиси - атиги 6 дақиқаю 12 сония ичида 3та гол урди ва турнир тарихида «хет-трик» учун энг кам вақт сарфлаган футболчи бўлди. Иккинчиси - ЧЛдаги жами голлари сонини 45тага етказиб қўйди. У бу борада африкалик футболчилар орасида мутлақ пешқадам. Учинчи рекорди эса Англия футболига дахлдор. Салоҳ энди туманли ўлканинг муайян клуби учун ЧЛда энг кўп гол урган футболчидир (38та). Миср терма жамоаси етакчиси бу борадаги рекордни қитъадоши Дидье Дрогба («Челси» учун 36та гол) ва аргентиналик Серхио Агуэро («Манчестер Сити» учун 36та гол)дан тортиб олди.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия жорий мавсум арафасида ижара келишуви асосида Испаниянинг «Вильярреал» клубига йўл олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789