АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
19-аср клубларида академиялар бўлмагани боис, учрашувларда майдондан чиқиб кетган тўпларни футболчиларга келтириб бериш учун майдон четига болакайларни тушириш имкони йўқ эди.
Тўғрироғи, у пайтлари битта тўп билан ўйналарди. Шу сабабли четга, баъзан анча олис масофага чиқиб кетган тўпни майдонга қайтариш учун анча югуришга тўғри келарди. Ўйин эса, табиийки, тўхтаб қоларди...
Ривоятларга кўра, бу масалада ёрдам бериш учун ўйин-ни томоша қилгани келган болакайларни жалб этиш ғояси ўз вақтида «Шеффилд» ва «Челси» дарвозаларини қўриқлаган афсонавий мистер Уильям Фулкка тегишли. Девқомат футболчи майдонда бошқалардан яққол ажралиб турарди. Шундай баҳайбат гавдаси билан тўп ортидан югуришни ёқтирмасди. Натижада, икки нафар болакайни ёрдам бериш учун танлаб олишди. Шу тариқа кичкинтойларни майдон четига тушириш урфга айланди, қисқа вақт ичида барча жамоаларда «болбой»лар пайдо бўлишди. Қуйида болалик чоғлари шундай машғулотда қатнашиб, ўзига яраша ном қозонганлар ҳақида сўз боради.
Чемпионларнинг Неаполдаги учрашуви
Неаполда туғилган Фабио Каннаваро учун «Наполи» суюкли жамоага айлангани табиий ҳол. Таркибга Марадона келгач, бўлажак жаҳон чемпионида ҳаваскорлар футболи билан кифояланган отаси Паскуаледан ўзиб кетиш истаги пайдо бўлди. Ўртача бўйли Фабио ҳимоячи бўлишни орзу қиларди. Скаутлар уни «Наполи» мактабига таклиф этдилар. Болакай «болбой»лик вазифасини бажаргани боис, ўзи ёқтирган Марадона ва Феррара билан тез-тез кўришиб турарди.
Аввалига мутахассислар Каннаварода «Ювентус»нинг ярим ҳимоячиси Марко Тарделли услубини тасаввур қилган бўлишсада, кейинчалик Фабио ўзи орзу қилган ҳимоя чизиғига қайтди. Айтишларича, у Марадона билан мактабда учрашган, ҳатто озгина футбол ўйнашга ҳам улгурган. Бу борада ишончли далиллар йўқ. Лекин бошқа воқеа чиндан ҳам бўлиб ўтган: икки йилдан кейин Фабиога машғулотларда Диегога нисбатан қўпол ўйнаш тақиқланди. Бироқ аргентиналик Фабиога васийлик қила бошлади. Тез орада Каннаваронинг ажойиб ўйини учун Марадона унга ўз бутсасини совға қилди. Бундан ташқари, 1987 йилда «болбой» мақомида бўла туриб, жамоа билан чемпионликни нишонлади ва Марадона ёнида суратга тушди.
Провокатор - энди муваффақиятли бизнесмен
Албатта, футбол мактабларида таҳсил олаётганларнинг ҳаммаси ҳам таниқли футболчи бўлавермайди. Масалан, Эден Азарнинг 2013 йилдаги «Суонси»га қарши учрашувда «болбой»га нисбатан тажовузкор муносабатини кўпчилик унутмаган бўлса керак. 79-дақиқада 17 ёшли Чарли Морган тўпни бермай вақтни чўзган, Эден тўпни олишга уринган, кейин ерда ётган ўсмирнинг тагидан тепиб чиқармоқчи бўлганди. Тўғри, Чарли провокатор экан - Азарнинг тажовузи баҳонасида жиддий жароҳат олгандек майдонга ётиб олди. Лекин болакайга қўл кўтариш, ҳатто у кап-катта йигит бўлса ҳам, сўнгги чора мақомидаги жазо. Учрашувдан кейин Чарли «Челси» кийиниш хонасига кириб, Азардан узр сўради. Аслида, иккови ҳам бемаъниликка йўл қўйишди. Чунки «болбой» симуляция ёрдамида вақтни чўзганлиги билан фахрланиб юрганди. Шу сабабли, Эденни 3 учрашувга четлатиш билан кифояланишди. Чарли Моргандан эса футболчи чиқмади - боиси, бунинг учун «Суонси» соҳибининг ўғлига иқтидор камлик қилди. Аммо отасининг маблағлари ҳисобидан савдо компанияси очди ва қисқа вақт ичида бойиб кетди.
Ёрдам эвазига мукофот - жамоавий кечки таом
Жозенинг анчайин инжиқтабиат экани барчага маълум. Лекин болаларга муносабати намуна бўлишга арзийдиган даражада. Бир пайтлари у оила осойишталигидан хавотирда бўлгани боис, «Порту»нинг ЕЧЛдаги зафарини нишонлаш маросимидан воз кечган ва уйига ошиққанди. Чунки финал арафасида уни оиласидан қасос олиш билан қўрқитишганди. Гарчи ўғли ва қизи катта ёшда бўлсаларда, Жозе ёшларга кўп ғамхўрлик қилади. «Рома»нинг навқирон ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян асосий таркибдаги «дубли» учун мураббий томонидан 800 евроли кроссовка билан тақдирланди. «Болбой» Каллум Хайнснинг четга чиқиб кетган тўпни чаққонлик билан келтириб бергани эвазига тежалган сониялар «Тоттенхэм»нинг «Олимпиакос» устидан ғалабасини таъминлаган ва Жозе бу жонбозликни тақдирлашга аҳд қилганди. Ўйиндан кейин «болбой» жамоанинг кечки таомига таклиф этилди. Ким билади дейсиз, эҳтимол яқин келажакда Хайнс ҳам савияли профессионал мақомига кўтарилар. Мана, Суарес Де Лигтни «Аякс»даги давридан билади - «болбой» Матийс уни тўп билан таъминлаб турганди. Это`О «МЮ»га қарши беллашувдаги «хет-трик»ини 13 ёшли Хадсон-Одои ёрдамида амалга оширганди.
Каннонье «Ливерпуль» юлдузи бўлишни истайди
Кўпчиликнинг фикрича, «Ливерпуль» - «Барселона» қарама-қаршилигида амалга оширилган бурчак зарбаси футбол тарихидаги энг чиройли «корнер» бўлди. Агар дарвоза ортидаги «болбой»нинг чаққон ҳаракати бўлмаганида, Трент Александер-Арнольд бурчак зарбасини бу қадар тез амалга оширолмасди. Окли Каннонье унга дарвоза ортидаги захира тўпини келтириб берган, Трент эса тўпни байроқча ёнига ўрнатгач, жарима майдончаси томон 1-2 қадам ташлаб, кутилмаганда ортга қайтган ва тўпни шериги томон йўллаганди. Дивок Ориги эса аниқ зарбаси билан учрашув тақдирини «қизиллар» фойдасига ҳал қилганди. Албатта, Окли ўрнида бошқа болакай ҳам тўпни келтириб бериши мумкин эди. Бироқ бу воқеанинг давоми ҳали ниҳоясига етган эмас.
Ҳозирда 17га чиққан Каннонье 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Англия чемпионатининг 18 учрашувида 21та гол урди. Шунингдек, ўз ёш тоифасида ЕЧЛ чорак финалигача етиб борди. Қисқаси, кун сайин маҳоратини ошириб бораётган Окли ўтган йили дастлабки профессионал шартномасини имзолади. «Қизиллар» ўз фаолиятини «Лидс» академиясида бошлаган футболчининг ўйинларидан мамнунлар. Жорий мавсум Окли ўз машғулотларини асосий таркиб билан ўтказмоқда, уларнинг бирида Юрген Клопп «Барса»га қарши беллашувда тўпни тез келтириб бергани учун алоҳида ташаккур билдирди.
Каннонье - марказий ҳужумчи. Шу боис, барча интервьюларида профессионал футболчи мақомига эришиш орзуси борлигини таъкидлайди. Ажабмаски, тез орада у ҳам Каннаваро каби «болбой»дан чиққан ёрқин юлдузга айланса. Ўз вақтида, Фабио қирол Марадонага тўп узатиб юрган, кейинчалик мундиалда шоҳсупага кўтарилиб, «Олтин тўп» совринига сазовор бўлганди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789