Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Футболиум» канали муаллифи Алишер Никимбаев ОЧЛ «Ғарб» минтақаси илк «плей-офф» босқичидан сўнг дарҳол турнирга дахлдор бир қатор қизиқарли фактларни келтирди.
Жумладан, «Ал-Ҳилол» ОЧЛ тарихида 9-марта чорак финал иштирокчисига айланибди. Лекин бу борадаги рекорд бошқа клубга тегишли.
***
Грузиялик бир дўстим қўнғироқ қилиб, гўшакни Осиёда мусобақалар қандай ўтказилишига қизиқаётган танишига узатди. У эса дарҳол саволлар бера бошлади:
- Мана, сизларда июнь ойида Осиё кубоги...
- Йўқ, Осиё кубоги январга кўчирилди.
- ОФК Осиё кубогига футболчи юборадиган клубларга қанча тўлайди?
- Бир тийин ҳам тўламайди. Пул тўлайдиган бу ФИФА, ЖЧдаги иштирок учун.
- УЕФА ҳам тўлайди.
- ОФК эса тўламайди.
- Бу йил сизларда ЖЧ саралаш турнири бошланади. Унда футболчилари қатнашадиган клубларга қанча тўланади?
- Уларга ҳам ҳеч ким тўламайди.
- УЕФА тўлайди-ку.
- УЕФА - бой ташкилот, бунга қурби етади. ОФКда бундай пул йўқ.
Шу суҳбатдан сўнг ўйланиб қолдим: Россия футбол иттифоқи ОФКга кўчиб ўтса, рус футболи жамоатчилиги Осиё-даги ҳаётнинг ўзига хос хусусиятларидан грузиялик дўстимнинг танишидан кам ҳайратланмаса керак. Масалан, ОФКнинг мураббийлик дипломи УЕФА томонидан тан олинмайди. ОЧЛда эса қитъанинг барча мамлакатлари клублари ўйнамайди ва ҳоказо...
***
ОЧЛ финалига «Шарқ» минтақасидан чиққан жамоа августдаёқ маълум бўлганди - «Урава Ред Даймондс». Бу клуб ўтган мавсум ички турнирларда ОЧЛда бўлгани каби муваффақиятли қатнашмади. Ҳозирги ҳолатда «Урава» учун ОЧЛнинг янги мавсумида иштирок этишнинг ягона йўли - қитъа мусобақасида ғалаба қозониш. Тўғри, Европадагидан фарқли ўлароқ, Осиёда ЧЛ ғолиби гуруҳ босқичи эмас, «плей-офф» раундидан стартга чиқади ва бунда мамлакат квотаси ҳам ўзгармайди. Шундай экан, агар «Урава» ОЧЛ ғолибига айланса, «Санфречче Хиросима» турнирдан мосуво бўлади.
***
Мана, ОЧЛ «Ғарб» минтақаси чорак финалчилари аниқланди:
«Дуҳайл» (Қатар)
«Ал-Шабаб» (С.Арабистони)
«Фулад» (Эрон)
«Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)
«Ал-Ҳилол» 9-марта ОЧЛ чорак финалига чиқди. Бу турнир тарихидаги иккинчи юқори натижадир. Фақат «Чонбук Хюндай Моторс» чорак финалга кўпроқ чиққан - 10 марта. Саудиянинг бошқа гранди - «Ал-Иттиҳод» эса турнир чорак финалида 8 марта ўйнаган. «Ал-Ҳилол» эса бошқа икки рекордга эга: 6та ярим финал ва 4та финал (Япониянинг «Урава» клуби ҳам 4-финалга шайланмоқда). «Дуҳайл» ва «Ал-Шабаб» эса чорак финалда 4-марта ўйнаса, «Фулад» бу раундга биринчи марта йўл олди.
***
ОЧЛ «Ғарб» минтақаси чорак финал ўйинларидан олдин мамлакатларнинг клублар рейтингидаги ҳолатига назар ташласак, кун тартибида битта савол бор: Эрон рўйхатда Қатардан ўзиб кета оладими? Бунинг учун «Фулад» Қатарнинг «Дуҳайл» клубига нисбатан икки раунд узоққа бориши керак. Яъни Эрон рейтингда 2-ўринга қайтиши учун Қатар вице-чемпиони чорак финалда енгилиши, «Фулад» эса финалга чиқиши керак.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789