Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
6 сентябрь куни Жиззах шаҳри тарихда илк марта расмий халқаро турнир ўйинига ўз бағрини очди.
Таъбир жоиз бўлса, унда «Сўғдиёна» жорий ОФК кубоги ҳисобидан илк марта жиддийроқ қаршиликка дуч келди. Ҳар ҳолда, Гонконгнинг «Истерн» узоқ вақт тартибли ҳимояланиш эвазига таблодаги 0:0 ҳисобини сақлаб турди. Хуллас, Улуғбек Бақоев жамоасининг рақиб мудофаасини бузиш учун анча тер тўкишига тўғри келди. Муҳими, «Сўғдиёна» якунда стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга гол тортиқ этиш йўлини топди.
Кутилганидек, ўйин «Сўғдиёна»нинг ҳужумлари билан бошланди. Тўғри, дастлабки 15 дақиқада «Истерн» дарвозаси олдида айтарли хавфли вазият юзага келгани йўқ, лекин ташаббус мезбонлар томонида эканлиги яққол сезилиб турди. Бу орада қувайтлик рефери гонконгликлар дарвозаси томон пенальти белгилаши мумкин эди, бироқ у Шавкат Саломов зарбасидан кейин тўп ҳимоячи қўлига текканидан кўз юмди. Бўлим ўрталарида эса Лука Чермель ўз омадини синаб кўрди, фақат унинг хавфли зарбасига аниқлик етишмади. 37-дақиқага келиб, меҳмонларни дарвоза устуни голдан асраб қолди. Бу вазиятда Шоҳруз Норхонов одатдагидек, тўпни боши билан йўналтирганди. Шундан кўп ўтмай, Милан Митровичнинг ҳам ишга киришишига тўғри келди - «Истерн»нинг кам сонли ҳужумларидан бири зарба билан якунланди.
Танаффусдан кейин ҳам ўйин сценайриси ўзгаргани йўқ - Улуғбек Бақоев шогирдлари ўз омадларини ҳужумдан излашда давом этишди, гонконгликлар аксинча, ҳимояда барчасини ўз назоратларига олиш билан чекланишди. Хусусан, «Истерн» голкипери Япп Хунг Фай бир-икки ҳолатда чакки эмаслигини амалда намойиш этди. Дейлик, 55-дақиқада Жасур Ҳасанов зарбасидан кейин тўпни қайтарган дарвозабон кейинчалик Жавоҳир Қаҳрамоновнинг аниқ уринишини йўққа чиқарди - чиройли «сэйв». Шундан 3 дақиқа ўтиб, Хунг Фай ҳам жамоасига ёрдам беролмади - захирадан тушган Виталий Денисов томонидан ажойиб узатма ва Шоҳруз Норхоновдан аниқ зарба. Албатта, яна бош билан. Хуллас, «Сўғдиёна» бироз қийинчилик билан бўлсада, ҳудудларо финалга чиқди.
Кеча «Марказ»|АСЕАН ҳудудараро ярим финалининг иккинчи ярим финалида «Мохун Баган» (Ҳиндистон) ва «Куала-Лумпур» (Малайзия) клублари ўзаро тўқнаш келди. «Сўғдиёна»га турнирнинг ҳал қилувчи ўйини йўлида айни шу жуфтлик ғолиби рақиблик қилади. ОФК кубоги-2022 финалига йўл очадиган финал ҳам Жиззахда ўтказилади. Навбатдаги ўйин 5 октябрь кунига белгиланган.
ОФК КУБОГИ-2022. ҲУДУДЛАРАРО ЯРИМ ФИНАЛ
«Марказ»/АСЕАН
«СЎҒДИЁНА» - «ИСТЕРН» (Гонконг) - 1:0 (0:0)
6 сентябрь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 7150 томошабин.
Ҳакамлар: Ахмал ал Али, Аббос Ғулом,
Абдулаҳад ал Энази (Қувайт), Али Рида (Ливан).
Гол: Шоҳруз Норхонов (85).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 6. Искандар Шайқулов, 31. Лука Чермель, 39. Шавкат Саломов (26. Виталий Денисов, 55), 77. Даниэль Насриддинов (21. Абдужалил Маназаров, 55), 93. Дарко Колакович, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (17. Ҳусниддин Ғофуров, 74), 11. Жасур Ҳасанов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (5. Аюбхон Нўъмонов, 90+1), 10. Шоҳруз Норхонов (28. Самандар Мавлонқулов, 90).
«Истерн»: 1. Япп Хунг Фай, 2. Жожо Александер (5. Зу Кангминг, 89), 3. Тамирлан Козубаев, 4. Ву Чун Минг (42. Юнг Тунг Ки, 89),
9. Виктор Бартамеу, 11. Вонг Хо Чун Ансон (13. Чу Ваи Кван, 76), 16. Леунг Чун Понг,
22. Леунг Квун Чунг, 23. Сун Минг Хин,
27. Маркос Гондра, 30. Вонг Хо.
Огоҳлантиришлар: Даниэль Насриддинов (9), Шоҳруз Норхонов (84), Жасур Ҳасанов (90}4) - Леунг Квун Чунг (10).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).
7 сентябрь
«МОХУН БАГАН» (Ҳиндистон) - «КУАЛА-ЛУМПУР» (Малайзия)
-----------------------------------------------------------
«ҒАРБ»
5 сентябрь
«АЛ-АРАБИ» (Қувайт) - «АЛ-СИБ»
(Уммон) - 1:2 (0:0; 0:0; 0:2, 1:0)
Голлар: Эдуво (112) - ал Ҳасани (95), ал Яҳёи (99).
6 сентябрь
«ИСТ РИФФА» (Баҳрайн) - «АЛ-РИФФА» (Баҳрайн) - 1:1 (0:0, 0:0, 0:0, 1:1)
Пеналтилар бўйича: 4:5
Голлар: Абдуллоҳ Шаллал (117) - Али Ҳарам (114).
Ўйиндан кейинги фикрлар
Роберто Ласада («Истерн» бош мураббийи): - Ўйин кутилганидек қийин кечди. Рақиб жамоа жуда зич ва уюшқоқлик билан ўйнади. Шу боисдан ҳам қарши ҳужумларга таянишга ҳаракат қилдик. Захирамиз анча тор эди ва бу ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Тўғрисини айтсам, шогирдларим қўлларидан келганини қилишди, улар билан фахрланаман. Рақибнинг зарбалари, қанотдан узатмалари ва мураккаб тактикаларига қаршилик кўрсатиш осон бўлмади. Тан олиш керак, рақиб дарвозабони ҳам анча яхши ҳаракат қилди. Айнан у гол уришимиз керак бўлган вазиятни ҳал қилди. «Сўғдиёна» жуда кучли жамоа, савияли легионерлари бор. Бизда ҳозир чемпионат тўхтатилган, пандемия ҳолати жуда оғир.
Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ҳаммага хайрли кеч! Бугунги рақиб анча уюшқоқ футбол кўрсатди. Қарши ҳужумларда ҳам яхши ўйнади. Жамоамиз ушбу баҳсга жисмонан яхши тайёргарлик кўргани майдонда билинди. Якунда ғалабани ўзимизники қилдик ва бу билан бутун ўзбек халқини, жиззахлик мухлисларни ва шогирдларимни табриклайман! Биз ҳар бир баҳсда рақибнинг услубидан келиб чиқиб, ҳаракат қиламиз. Эътибор берган бўлсангиз, рақиб зич ўйнади ва зарба беришга деярли имкон қолдирмади. Футболчиларимиз рақиб жарима майдончаси олдида муаммоларга дуч келишди. Шу сабабдан кенгроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, биз танлаган услуб ғалабани таъминлади. Танаффусда шогирдларимга ўйинни тезлаштириш ва яхшилаш, шунингдек, хатоларимизни тўғрилашга кўрсатма бердим. Улар вазифани муваффақият билан бажаришди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789