Самвел Бабаян: «Юлдузлар ташрифи наманганликлар учун яна катта байрамга айланади».

Самвел Бабаян: «Юлдузлар ташрифи наманганликлар учун яна катта байрамга айланади».

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди...

Хусусан, «Навбаҳор» нимчорак финалда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши ўйнайдиган бўлди. Қуръа борасида «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян фикрларини билдирди.  

«Биз 1/8 финалдаги рақибимизни билиш мақсадида, мазкур қуръани кутаётгандик. Бизга қайси клуб рақиб бўлишининг фарқи йўқ эди, боиси, ушбу босқичда кучсиз жамоалар бўлмайди.  Қуръага кўра, «Ал-Иттиҳод»га рақиб бўлганимиз ва Наманганга яна юлдуз футболчиларнинг ташриф буюришлари сўнгги мавсумларда «Навбаҳор»нинг аввалги брендини тиклаш учун самарали фаолият олиб бораётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, клуб раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари, шунингдек, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг меҳнатлари самараси ҳамда жамоанинг тўғри йўлдан бораётганлигининг натижасидир ва ушбу ташриф наманганликлар учун катта байрамга айланади.  

Биз ОЧЛда Наманган вилояти билан биргаликда юртимиз шарафини ҳам ҳимоя қиламиз ва 1/8 финал баҳсларида ижобий натижа қайд этиш, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз», - деди Самвел Бабаян. 

Маълумот учун, 1/8 финалнинг дастлабки беллашувлари 12-13 феврал кунлари, жавоб баҳслари 19-20 февралда ўтказилади. 

*** 
«Насаф» (Ўзбекистон) — «Ал Айн» (БАА)  
«Ал Файҳа» (Саудия Арабистони) — «Ан Наср» (Саудия Арабистони)  
«Сипоҳон» (Эрон) — «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)  
«Навбаҳор» (Ўзбекистон) — «Ал Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 

1/8 финалнинг дастлабки беллашувлари 12-13 феврал кунлари, жавоб баҳслари 19-20 февралда ўтказилади.

1/4 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олади (4-5 март / 11-12 март): 
«Насаф»/«Ал Айн» — «Ал Файҳа»/ «Ан Наср» 
«Сипоҳон»/«Ал Ҳилол» — «Навбаҳор»/«Ал Иттиҳод»

Яримфинал (16 апрел ва 23 апрел) 
1-чоракфинал ғолиби —2-чоракфинал ғолиби

Ғарб ва Шарқ минтақаси вакиллари тўқнаш келадиган финал баҳслари 11 ва 25 май кунига белгиланган.