ОК-2023. «В» гуруҳи. 3-тур: «Соккеруз» дарвозаси забт этилди, ниҳоят!

ОК-2023. «В» гуруҳи. 3-тур: «Соккеруз» дарвозаси забт этилди, ниҳоят!

Осиё кубоги 3-турида квартет пешқадамлари ўзаро куч синашишди.

Ўзбекистон (5) Австралияга (7) қарши дуранг ўйнаб, 2-ўрин билан 1/8 финалга йўлланма олди. Биринчи бўлим сўнгида Бойл баҳсли пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Азизбек Турғунбоев «кенгурулар» дарвозасига тарихий - биринчи голни уриб мувозанатни таъминлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Сурия (4) Ҳиндистонни (0) мағлуб этиб, энг яхши 3-ўрин соҳиблари қаторида «плей-офф»га чиқди. Ўзбекистон нимчоракфиналда «F» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа - Саудия Арабистони, Таиланд ёки Уммонга қарши майдонга тушади. Мазкур қарама-қаршилик 30 январь куни бўлиб ўтади.

***

Мазкур дурангдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 6,35 очкога эга бўлди ва Конго ДР, Шимолий Македония ҳамда Ганани ортда қолдирган ҳолда 3 поғона юқорилаб, 65-ўринга кўтарилиб олди. Австралия эса дуранг эвазига худди шунча очкони бой берди. «Кенгурулар» айни дамда рейтингда 24-поғонада бормоқда.

***

Шерзод Насруллаев белидан шамоллагани боис, Ҳиндистон билан ўйиннинг биринчи таймидан сўнг алмаштиришларини ўзи сўраган. Айни дамда, машғулотлардан озод этилган «Насаф» ҳимоячиси даволанмоқда. У Австралия билан ўйинда иштирок этмади, аммо «плей-офф»нинг биринчи баҳсидаёқ сафга қайтиши кутилмоқда. Яъни унинг жароҳати жиддий эмас.

 

АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:1 (1:0)

23 январь. Ал-Вакра. «Ал-Жануб» стадиони. 15290 томошабин.

Ҳакамлар: Юсуке Араки, Цзюн Михара, Такуми Такаги (Япония), Ма Нин (Хитой).

VAR ҳакамлари:  Зюмпэй Иида (Япония), Фу Мин (Хитой).

Голлар:  Мартин Бойл (45+1-пен.) - Азизбек Турғунбоев (78).

Австралия:  Мэтью Райан, Кай Роулес, Жордан Бос (Марко Тилио, 90+3), Натаниэль Аткинсон (Льюис Миллер, 90+4), Гарри Суттар, Азиз Бехич, Мартин Бойл (Коннор Меткалф, 72), Жексон Ирвайн, Киану Баккус (Эйден О'Нил, 84), Райли Макгри (Бруно Форнароли, 83), Кусини Йенги.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 26.Зафармурод Абдираҳматов, 15.Умар Эшмуродов, 18.Абдулла Абдуллаев, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 63), 11.Остон Ўрунов (10.Жалолиддин Машарипов, 46), 22.Аббосбек Файзуллаев (21.Игорь Сергеев, 63; 8.Жамшид Искандеров, 84).

Огоҳлантиришлар: Гарри Суттар (50), Райли Макгри (70) - Умар Эшмуродов (25), Одил Ҳамробеков (45), Отабек Шукуров (45+3).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси:  Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон).

 

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Хайрли кеч! Бугунги ўйинда пенальти ҳақида ҳеч нима дея олмайман, очиғи. Бу қизиқ ва кулгули ҳолат. Ҳакамларга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан (кулади). Қоидалар, ҳакамларнинг ўзаро суҳбати ҳақида ҳеч нима билмайман. Аммо футболчимиз тўпга тегишни истамади ва бу шунчаки тасодифий контакт эди. Пенальти бўйича ҳакамларнинг ўзаро мулоқотини эшитишни хоҳлардим. Шунга қарамай, футболчилар ва улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Улар билан фахрланаман ва тўлиқ ишонаман. Аммо юқоридаги каби қабул қилиб бўлмайдиган хатолар сабаб мусобақани тарк этсак, мухлисларимиздан узр сўрайман. Австралияга қарши учрашув қийин бўлишини ҳаммамиз яхши билардик. Кучли жамоага қарши муносиб ўйин намойиш этдик, деб ўйлайман. Игорь Сергеевнинг жароҳати биз учун ёмон хабар. Унинг тезроқ сафга қайтишини кутиб қоламиз. Бизда А, В ва С режалар бор эди. Энди Сергеев жароҳат олгач, D режани ҳам ишлаб чиқамиз. Мураббийнинг вазифаси - қийинчиликларга қарамай жамоа учун тўғри йўл топиш. «Плей-офф»да бундан ҳам мукаммал кўринишда ҳаракат қилсак, мақсадимизга етиша олишимизга шубҳа қилмасак бўлади.

Грэм Арнольд (Австралия терма жамоаси бош мураббийи): - Хайрли кеч, ҳаммага. Биласиз, гуруҳдаги рақибларимиз осон эмасди. Ва улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатишди ҳам. Айниқса, Ўзбекистон билан баҳс жуда оғир ўтди. Шунга қарамай, биз ўйиндан ўйинга ўсиш бўлаётганини кўриб турибмиз ва «плей-офф»да янада ишончли ҳаракат қилишимиз лозимлигини ҳам биламиз. Кейинги босқичда ким рақиб бўлиши ҳақида бош қотираётганимиз йўқ. Агар ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, ҳар қандай жамоани енгишимиз мумкин. Бугунги баҳсда атиги битта аниқ зарба бердик. Ҳужумда анча қийналдик, зарбаларни якунлашда муаммолар юзага келди. Аммо рақиб ҳам муносиб ўйнаганини эътироф этишимиз керак. Агар улар ишончли ҳаракат қилмаганда, биз бундай статистика қайд этмаган бўлардик. Ўзбекистоннинг кўплаб футболчилари ўз чемпионатида фаолият юритишади. Бизда эса бундай футболчилар атиги 4тани ташкил этади. Шу томондан ҳам бизда озгина муаммолар кузатилди.

 

СУРИЯ - ҲИНДИСТОН - 1:0 (0:0)

23 январь.  Ал-Хор. «Ал-Байт» стадиони. 42787 томошабин.

Бош ҳакам: Сивакорн Пуудом (Таиланд).

Гол: Омар Ҳарбин (76).

Сурия:  Аҳмад Мадания, Айхам Усу, Муайяд Ажан, Абдулраҳмон Уэс, Эзекьель Хам, Таэр Крума, Жалил Элиас, Иброҳим Эсар, Маҳмуд ал Асвад (Муҳаммад Анз, 82), Пабло Саббаг (Омар Ҳарбин, 46), Амар Рамадан (Алаа ал Дали, 69).

Ҳиндистон:  Гурприт Сингх, Субхасиш Босе, Сандеш Жинган (Нихил Пужари, 47), Акаш Мишра, Рахул Бхеке, Лаллианзуала Чхангте, Лаленгмавия Ралте (Анирудх Тапа, 80), Дипак Тангри (Суреш Вангжам, 64), Манвир Сингх (Саҳал Самад, 64), Сунил Четри, Наорем Сингх (Кумам Сингх, 46).

Огоҳлантиришлар:  Абдулраҳмон Уэс (26), Омар Ҳарбин (77) - Рахул Бхеке (2), Наорем Махеш Сингх (26), Игорь Штимак (54 - бош мураббий).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси:  Иброҳим Эсар (Сурия).

 

1           . АВСТРАЛИЯ        3           2           1           0           4-1        7

2. ЎЗБЕКИСТОН    3           1           2           0           4-1        5

3. СУРИЯ                  3           1           1           1           1-1        4

4. ҲИНДИСТОН       3           0           0           3           0-6        0

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.