Ўзбекистон миллий жамоаси эса бу босқичдаги ўйинини сешанба куни Таиландга қарши ўтказди ва Тай-терапиядан эсон-омон ўтиб олишди, десак муболаға бўлмайди. Дохадаги «Ал-Жануб» ўйингоҳида кечган баҳс олдидан жароҳати сабабли Игорь Сергеевнинг майдонга тушмаслиги аниқ бўлиб улгурганди, учрашув арафасида эса яна бир ўйинчи - Отабек Шукуров тумов сабабли ўйинни ўтказиб юбориши маълум қилинди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 37-дақиқага келиб ҳисобни очишди. Шу куни Шукуровнинг ўрнига майдон марказидан жой олган Диёр Холматовнинг ажойиб узатмасини Азизбек Турғунбоев чиройли зарба билан рақиб дарвозасига киритди - 1:0. Бу Азизбекнинг турнирдаги 2-голи бўлиб, Таиланднинг Қатарда ўтказиб юборган илк голига айланди. Иккинчи бўлимни хотиржам бошлаган Сречко Катанец шогирдлари 59-дақиқада жазоланишди. Супачокнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган чиройли зарбасини Ўткир Юсупов қайтара олмади - 1:1. Голдан кейин яна ҳужумкорликка эътибор қаратган вакилларимиз 65-дақиқада стадионни яна бир бора ларзага келтиришди. Машариповнинг узатмасини Аббосбек Файзуллаев жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига йўллади - 2:1. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қийин ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олган 5-жамоага айланди. Бунгача Австралия, Тожикистон, Иордания ва Қатар 1/4 финалга чипта олганди. Ўзбекистон кейинги босқичда мезбон Қатарга қарши майдонга тушади. Ўйин 3 февраль куни бўлиб ўтади. Бу ўйинни тандирга қиёсладик, чунки ўша куни бизнинг йигитлар 60 мингдан зиёд қатарлик мухлислар босими қуршовида - қайноқина «Ал-Байт» аренасида ўйнайди. Дарвоқе, Таиландга қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Абдуқодир Ҳусанов қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва ҳимоядаги етакчимиз Қатарга қарши ўйнамайдиган бўлди. Куннинг иккинчи ўйинида турнирнинг икки фаворитлари - Саудия Арабистони ва Жанубий Корея терма жамоалари чорак финал йўлланмаси учун ўзаро кураш олиб боришади.
***
Осиё кубоги-2023 финали бошқа стадионда ўтказиладиган бўлди. Аввалроқ, «Лусайл» Қатар ва Ливан ўртасида бўлиб ўтган очилиш ўйини қабул қилган бўлса, 10 февраль куни бўлиб ўтадиган финал «Ал-Байт»да ўтказилиши маълум бўлмоқда. Қатарнинг Ал-Хор шаҳрида жойлашган стадион 68 мингдан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
***
Осиё кубоги-2023 баҳслари томошабинлар ташрифи бўйича турнир тарихида етакчилик қилмоқда. Жумладан, «Ал-Байт» стадионида ўтган нимчорак финал доирасидаги Қатар - Фаластин (2:1) ўйинида Осиё кубоги-2023 баҳсларини кузатиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар сони 1 миллиондан ошгани эълон қилинди. Хусусан, 30 январь кунги ўйинларни ҳам ҳисобга олганда стадионга тушган томошабинлар сони жами 1 068 587 нафарга етган. Бу Осиё кубоги тарихидаги рекордга айланди. Олдинда ҳали финалгача қатор ўйинлар бор. Маълумот учун, БААда ўтган Осиё кубоги-2019да ўйингоҳга йиғилган жами томошабинлар сони 644 307 нафарни ташкил этганди.
***
Ироқ ва Иордания ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ироқлик журналистлар терма жамоа бош мураббийи Хесус Касас Гарсияга катта норозилик билдиришди. Дастлаб, мураббийга ўта кескин саволлар берилди. Мутахассиснинг жавобига қониқмаган журналистларнинг саволлари кетма-кет давом этаверди ва анжуман ўтказилаётган хонада тартибсизлик келиб чиқди. Шундан сўнг, аксарият ироқлик журналистлар хонани тарк этишга қарор қилишди. Улардан баъзилари норозилик билдиришда давом этди ва мураббий ўтирган жойга яқинлаша бошлашди. Мураббий томон ҳаракатланаётган журналистлар йўлига хавфсизлик ходимлари тўсиқ бўлди. Якунда, хавфсизликка масъул ходимлари ироқлик журналистларни хонадан чиқариб юборишга мажбур бўлишди.
АВСТРАЛИЯ - ИНДОНЕЗИЯ - 4:0 (2:0)
28 январь. Ал-Райян. «Жассим Бин Ҳамад» стадиони. 7863 томошабин.
Голлар: Элкан Бэг Готт (12-авт.), Мартин Бойл (45), Крейг Гудвин (89), Гарри Сут тар (90 + 1).
ТОЖИКИСТОН - БАА - 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0)
Пенальтилар серияси - 5:3
28 январь. Ал-Райян. «Аҳмад Бин Али» стадиони. 19453 томошабин.
Голлар: Ваҳдад Ханонов (30) - Халифа ал Ҳаммадий (90 + 5).
ИРОҚ - ИОРДАНИЯ - 2:3 (0:1)
29 январь. Доха. «Халифа» стадиони. 35814 томошабин.
Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).
Голлар: Саад Натиқ (68), Айман Ҳусайн (76) - Язан ал Наймат (45 + 1), Язан ал Араб (90 + 5), Низар ал Рашдан (90 + 7).
Ироқ: Жалол Ҳасан, Ребин Сулака, Ҳусайн Али, Саад Натиқ (Али Аднан, 72), Усама Рашид (Муҳаннад Али, 63), Али Жассим, Амир ал Аммари, Иброҳим Байиш, Аҳмад Яҳё (Мерчас Доски, 54), Айман Ҳусайн, Юсуф Амин (Зидан Иқбол, 54).
Иордания: Язид Абу Лайла, Эҳсон Ҳаддод, Абдалла Насиб, Салим ал Ажалин, Язан ал Араб, Низар ал Рашдан, Ражай Айед (Солеҳ Ратеб, 90), Маҳмуд ал Марди, Язан ал Наймат, Мусо ал Тамари, Али Олван.
Огоҳлантиришлар: Айман Ҳусайн (45 + 3) - Абдалла Насиб (14), Язан ал Наймат (80), Ҳамза ал Дардур (90 + 6), Низар ал Рашдан (90 + 8).
Четлатиш: Айман Ҳусайн (77, 2-с.к.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Язан ал Араб (Иордания).
ҚАТАР - ФАЛАСТИН - 2:1 (1:1)
29 январь. Ал-Хор. «Ал-Байт» стадиони. 63753 томошабин.
Бош ҳакам: Ма Нин (Хитой).
Голлар: Ҳасан ал Ҳайдос (45 + 6), Акрам Афиф (49-пен.) - Одай Даббаҳ (37).
Қатар: Мешал Баршам, Педру Мигел, Лукас Мендес, Бассам ал Рави (Тариқ Салмон, 46), Буалем Куҳи (Аҳмад ал Ганеҳи, 46), Жассим Ғабир (Али ал Маҳди, 89), Аҳмад Фатҳи, Муҳаммад Ваад, Ҳасан ал Ҳайдос (Абдулазиз Ҳатим, 59), Акрам Афиф, Али ал Моаз.
Фаластин: Рами Ҳамада, Муҳаммад Солиҳ, Камило Салданья, Мишел Терманини, Мусаб ал Батат, Тамир Сейам (Ислом Батран, 58), Амид Маҳажна, Одай Харуб (Муҳаммад Рашид, 75), Маҳмуд Абу, Одай Даббаҳ, Зайд Кунбар (Шиҳаб Кумбор, 83).
Огоҳлантиришлар: Тамир Сейам (15), Муҳаммад Солиҳ (48), Амид Маҳажна (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акрам Афиф (Қатар).
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 2:1 (1:0)
30 январь. Ал-Вакра. «Ал-Жануб» стадиони.
Ҳакамлар: Назми Насаруддин, Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (Малайзия), Аҳмад ал Каф (Уммон).
VAR: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА).
AVAR: Холид ал Турайс (С.Арабистони).
Голлар: Азизбек Турғунбоев (37), Аббосбек Файзуллаев (65) - Супачок Сарачат (58).
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 25.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одил Ҳамробеков, 6.Диёр Холматов, 22.Аббосбек Файзуллаев (14.Жамшид Болтабоев, 90+1), 19.Азизбек Турғунбоев (26.Зафармурод Абдираҳматов, 82), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Жамшид Искандеров, 82), 11.Остон Ўрунов (20.Ҳожимат Эркинов, 67).
Таиланд: 23.Пативат Хаммаи, 3.Тератхон Бунматхан, 4.Элиас Долаҳ, 12.Микелсон Лук Саа, 17.Панса Хемвибон, 6.Сарач Юйен (25.Пирадон Чамратсами, 82), 14.Рунграт Пумичантук (22.Чаннаронг Промсрикэв, 73), 18.Виратхеп Помпхан (8.Пича Аутра, 82), 19.Патхомпол Чароентраттанапиром (7.Супачок Сарачат, 46), 24.Ворачит Канитсрибумпхен (10.Супханат Муеанта, 46), 9.Супачай Чайдед.
Огоҳлантириш: Абдуқодир Ҳусанов (87).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон).
21:00 С.АРАБИСТОНИ - Ж.КОРЕЯ
30 январь. Ал-Райян. «Эдукэйшн» стадиони.
31 январь
16:30 БАҲРАЙН - ЯПОНИЯ
21:00 ЭРОН - СУРИЯ
1/4 ФИНАЛ
2 февраль (жума)
16:30 ТОЖИКИСТОН - ИОРДАНИЯ
20:30 АВСТРАЛИЯ - С.АРАБИСТО НИ / Ж.КОРЕЯ
3 февраль (шанба)
16:30 ЭРОН / СУРИЯ - БАҲРАЙН / ЯПОНИЯ
20:30 ҚАТАР - ЎЗБЕКИСТОН
ТЎПУРАРЛАР:
Айман Ҳусайн (Ироқ) - 6та
Акрам Афиф (Қатар) - 4та
Аясе Уэда (Япония) - 3та
Ли Кан Ин (Ж.Корея) - 3та
Одай Даббаҳ (Фаластин) - 3та...