Айниқса, Тони Кроос фаолиятини якунлагани мадридликларнинг майдон марказини рақибларга бой бераётганига асосий сабаб бўлмоқда. «Реал»га устунликни таъминлаб берадиган креатив ярим ҳимоячилар етишмаяпти. «Қироллик клуби» мутасаддилари бу позициясига муносиб номзод топди. Испаниянинг sport.es сайти мадридликларга «ПСЖ» вакили Фабиан Руиснинг ўйини маъқул келганини ёзди. «Реал» раҳбарларида Руиснинг Европа чемпионатида намойиш қилган ўйини катта таассурот қолдирган. Қолаверса, Карло Анчелотти «Наполи»ни бошқарган даврда 28 ёшли испан ярим ҳимоячиси унинг қўл остида ўйнаган. «ПСЖ» футболчининг 3 йиллик шартномаси бўлишига қарамай, у билан хайрлашишга тайёрлиги айтилмоқда.