КУТИБ ОЛИНГ, ЕВРО-2024 ШАРАФИГА МАХСУС СОН!

КУТИБ ОЛИНГ, ЕВРО-2024 ШАРАФИГА МАХСУС СОН!

Ҳурматли «InterFUTBOL»нинг садоқатли ўқувчилари!

Таҳририятимиз ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, навбатдаги катта турнир - Европа чемпионати-2024га бағишланган байрамона махсус сонни чоп этди. Германия майдонларида бўладиган «кўҳна қитъа» чемпионати ўйинларини томоша қилиш чоғи турнирга дахлдор зарур ва қизиқарли маълумотлар ёнингизда туришини хоҳласангиз, IF совғасини қарши олинг.

- Евро-2024нинг тўлиқ тақвими, ҳакамлар, стадионлар

- Жамоаларнинг тўлиқ таркиби

- Европа чемпионати тарихи аро сайр

- Рекордлар, натижалар, кўрсаткичлар

- Термамиз устози Сречко Катанец Евро тарихидаги энг ёш мураббий; 

- Хилма-хил брендлар, рамзлар, формалар...

Хуллас, тўла рангли нашр этиладиган ушбу махсус сон бугундан бошлаб ҳукмингизга ҳавола этилди. Айтганча, газетамизга обуна бўлганлар махсус сонни доимгидек бепул олишади.

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!