ОКМК ҳали умидвор, албатта!

ОКМК ҳали умидвор, албатта!

Турнир жадвалида яққол етакчилик қилаётган «Насаф»нинг энг яқин таъқибчиси ОКМК ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилиб, бир амаллади.

Миржалол Қосимов жамоасига қимматли 3 очкони тақдим этган гол 88-дақиқада Ойбек Рустамов томонидан урилди. ОКМК вакилларига рақибнинг 17-дақиқадаёқ майдонда озчилик бўлиб қолгани ҳам қўл келди, албатта. Айтганча, Олмалиқ жамоаси кейинги турда Қаршида «Насаф» меҳмони бўлади. Қисқаси, мухлисларни олдинда 6 очколик ўйин кутяпти Миржалол Қосимов айтганидек. «Олимпик»ка қарши майдонга тушган «Металлург» эса Суперлига-2024 ҳисобидан дастлабки ғалабага жуда-жуда яқин келди, аммо 90+1-дақиқада гол қўйиб юбориб, яна дуранг натижа билан чекланди - 1:1.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. СУПЕРЛИГА. 18-ТУР

«ҚИЗИЛҚУМ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:0)

13 сентябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 

313 томошабин. 

Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов (73) - Олег 

Зотеев (90+3). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Отабек

Аҳадов («Сўғдиёна»).

«ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» - 0:0

13 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони.

2442 томошабин.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Назаров («Пахтакор»).

«НАВБАҲОР» - «НАСАФ» - 0:1 (0:0)

14 сентябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8930 томошабин. 

Гол: Жамбули Жигаури (56).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек

Бозоров («Насаф»).

«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 2:3 (1:0)

14 сентябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 4781 томошабин. 

Голлар: Анвар Ҳожимирзаев (31, 69) - Андрия Филипович (50, 74), Нажмиддин Нормуродов (59).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Андрия

Филипович («Бунёдкор»).

«АНДИЖОН» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:2 (0:0)

15 сентябрь. Андижон. «Бобур Арена стадиони. 9762 томошабин. 

Голлар: Фарҳод Соҳибжонов (70) - Рустам Холназаров (46), Иван Рогач (90+5). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар

Турсунов («Локомотив»).

-----------------------------------------------------------

«ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:1 (0:1)

16 сентябрь. Тошкент вилояти.  «Дўстлик» стадиони. 112 томошабин.

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Темур 

Гайнуллин, Андрей Цапенко, Турғун Жумабоев.

VAR ҳакамлари: Розиябону Юсупова, Зиёдулло Абдураҳмонов.

Голлар: Муҳсин Бозоров (90+1) - Марко 

Миличкович (45+3-пен.).

«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 5. Мақсуд Аълохўжаев (15. Муҳсин Бозоров, 69), 8. Нодир Абдухолиқов, 9. Акбар Ўктамов, 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 69), 16. Риан Исломов, 18. Акбар Абдурасулов, 

22. Шаҳзод Тоиров, 44. Шерзод Комилов 

(30. Ойбек Ўрмонжонов, 86), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов (11. Анвар Алижонов, 63), 

77. Суннатилла Абдуллажонов (64. Самандар Қодиров, 63).

«Металлург»: 35. Раҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 5. Александр Кучеренко, 

6. Худойшукур Сатторов, 8. Искандар Шайқулов (88. Сирожиддин Қўзиев, 73), 9. Забиҳилло Ўринбоев (7. Асадбек Собиржонов, 61), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 

24. Даврон Ҳошимов, 25. Шаҳзод Неъматжонов (98. Балша Секулич, 61), 31. Марко Миличкович (4. Керим Палич,  80).

Огоҳлантиришлар: Азиз Пирмуҳаммадов (12), Одил Абдумажидов  (37), Григорий 

Колосовский (90+1, бош мураб., М.).

Четлатиш: Одил Абдумажидов (90+4, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳсин

Бозоров («Олимпик»).

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Рустам Зупаров.

Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Икки жамоа учун ҳам қийин бўлди. Ҳакамлик жуда ёмон. Ўйин давомида жуда кўп қоидабузарликлар кузатилди. Негадир уларда бир жамоа фойдасига қарор чиқарилди. Якунда қарши ҳужумни ўтказиб юборганимиз қимматга тушди. «Олимпик» вакиллари голни ҳам қоидабузарлик ортидан уришди. Ҳакам ушбу вазиятда нега ҳуштак чалмаганини тушуниш қийин. Эҳ, ғалабага жуда яқин эдик. Вазиятлар бор, аммо якунлашда қийинчиликларга дуч келяпмиз. Ҳар ўйинда етарлича вазиятлар яратамиз, бироқ якуний зарбага аниқлик етишмаяпти. Лигада қолиш учун назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача курашамиз. Жамоанинг мақсади ҳам шу.

Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, характер учун йигитларга раҳмат. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз билан мағлубиятга лойиқ эмасдик. Зеро, ўйин назоратини қўлга олдик. Тўғри, биринчи бўлимда озроқ эътиборсизликка йўл қўйдик. Машғулотларда жиддий ишлаяпмиз. Йигитлар ҳаракат қилишяпти. Етишмаётган жиҳат - ўйинда биринчи голни уролмаяпмиз. Голдан кейин мотивация кучаяди. Дейлик, ўртоқлик ўйинларида «Сурхон»ни енгганимиз йигитларда иштиёқни анчайин кўтарди. Биринчи голни урган жамоада ишонч туғилади. Йигитлар натижа туфайли озроқ хавотир билан ўйнаяптилар.

--------------------------------------------------------

ОКМК - «СУРХОН» - 1:0 (0:0)

16 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 2725 томошабин.

Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Шоҳнур

Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Тўрабек Суюнов.

VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Насиба Тошмуҳаммедова.

Гол: Ойбек Рустамов (88).

ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (30. Аброр Саримсоқов, 66), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев (13. Элдор Бегимов, 90+2), 9. Рубен Санчес (19. Михаил Клепач, 85), 10. Хуршид 

Ғиёсов, 11. Клейди Даци (27. Али Абдураҳмонов, 67), 15. Ойбек Рустамов, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 

28. Арихиро Сентоку (18. Азиз Холмуродов, 66).

«Сурхон»: 86. Даврон Мерганов, 2. Бобур Асқаров (88. Миржалол Абдумуталов, 86), 3. Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 5. Жамалдин Ходжаниязов, 7. Достон Турсунов, 10. Дмитрий Плетнёв (99. Камрон Саидазимов, 90+1), 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (9. Тамирлан Жамалутдинов, 90+1).

Огоҳлантиришлар: Арихиро Сентоку (60) - Муҳаммадали Абдураҳмонов (7), Жамалдин Ходжаниязов (76).

Четлатиш: Муҳаммадали Абдураҳмонов (17, С.). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек

Рустамов (ОКМК).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Албатта, четлатиш ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Биринчи бўлимни зўр ўтказдик - жужумлар ташкил этдик, вазиятлар яратдик. Бироқ сўнги зарбада аниқлик бўлмади. Иккинчи бўлимни ҳимоявий ўйин билан давом эттирдик, вазиятга қараб қарши ҳужумларга чиқишимиз керак эди. Бироқ сўнгги дақиқалардаги хато ортидан гол қўйиб юбордик. Ўша вазиятда йўқ жойдан хавф туғилди. Фикримча, ўйин учун дуранг натижа адолатли бўларди. Кетма-кет 3-ўйинда йўқотишга учраяпмиз. Характер устида ишлашимиз керак, машғулотларда йигитларга шуни уқтиряпмиз.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Оғир ўйин. Суперлигада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин ритмига қайтиш қийин. Лекин бунга тайёр эдик, барчасини аввалдан билган ҳолда, жиддий тайёргарлик кўрдик. «Сурхон» ўзига яраша «бош оғриғ» жамоа. Рақиб бугун биринчи бўлимда яхши ҳаракатланди. Лекин қизил карточка қайсидир маънода бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Йигитлар рақиб 10 киши бўлиб қолгач, хотиржамликка берилишди. Иккинчи бўлимда ўйин тезлашди, кўпроқ югура бошладик. Охир-оқибат, гол уриб, ғалабани ўз томонимизга оғдирдик. Кейинги ўйин «Насаф»га қарши. Жуда муҳим ва 6 очколик ўйин! Биз учун чемпионлик пойгасидаги охирги имкониятдир. Ғалаба қозолнсак, олдимизда имконият пайдо бўлади, ютқазсак йўқ.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ (СЕШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)

1 НАСАФ          18   12    5        1       26-9   41

2 ОКМК             18   11    2        5       31-21 35

3 СЎҒДИЁНА  18   9      4        5       30-21 31

4 ПАХТАКОР  18   8      5        5       25-20 29

5 НЕФТЧИ       18   7      6        5       19-16 27

6 СУРХОН        18   7      4        7       20-22 25

7 НАВБАҲОР  17   5      8        4       22-19 23

8 ОЛИМПИК    18   5      6        7       18-20 21

9 ДИНАМО       17   5      5        7       22-25 20

10 АНДИЖОН  18   4      7        7       27-29 19

11 ҚИЗИЛҚУМ       18    4        7       7        18-23 19

12 ЛОКОМОТИВ   18    4        6       8        21-30 18

13 БУНЁДКОР  18   3      6        9       15-30 15

14 МЕТАЛЛУРГ       18    0        11     7        14-23 11

19-тур

19 сентябрь (пайшанба)

19:30 «НЕФТЧИ» - «ҚИЗИЛҚУМ»

20 сентябрь (жума)

17:00 «СЎҒДИЁНА» - «АНДИЖОН»

19:15 «ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР»

21 сентябрь (шанба)

17:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР»

19:15 «ОЛИМПИК» - «ДИНАМО»

22 сентябрь (якшанба)

19:30 «СУРХОН» - «БУНЁДКОР»

23 сентябрь (душанба)

19:00 «НАСАФ» - ОКМК