АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
11 августга давом тадиган бу сафарги спорт байрамида 206 мамлакатдан жами 10500 нафар атлет иштирок этади. Алоҳида факт шуки, Париж-2024 гендер тенглиги асосида ўтказиладиган биринчи Олимпиада бўлади. Оддий айтганда, 10500 нафар спортчининг тенг ярми аёллар...
***
Ўзбекистон делегацияси ишчи-гуруҳи аллақачон Францияда фаолият бошлади. Яъни МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Тошматов бошчилигидаги мутахассислар расмий делегация етиб боргунига қадар барча ташкилий ишларни амалга оширади. Ўзбекистон делегацияси учун ажратилган бино атлетларимизни кутиб олишга тайёр. Биринчилардан бўлиб баҳсларга киришадиган футбол, академик эшкак эшиш ва камондан ўқ отиш бўйича терма жамоаларимиз айни пайт олимпия шаҳарчасига жойлашиб улгурган.
***
Париж-2024 очилиш маросими тарихда илк марта стадиондан ташқарида ўтказилади. Тантанали тадбирлар ва жамоавий парад учун Сена дарёсига туташ ҳудудлар ҳамда машҳур Эйфель минораси атрофи танланган. Умуман, Парижда олимпия шаҳарчаси аллақачон расман очилди ва илк меҳмонларни қарши олди. Хабарларга қараганда, Франция пойтахтига Австралия ва Бразилия делегациялари биринчи бўлиб етиб борди (очилиш маросимидан 8 кун олдин). Олимпия шаҳарчасида 14 мингдан ортиқ спортчи истиқомат қилади. Марказ шунингдек, Паралимпия ўйинлари вақти 8 мингдан ортиқ спортчига ўз бағрини очади.
***
Тошкентда Париж Олим-пиадаси олдидан ташкил этилган махсус матбуот анжуманида маълум қилинишича, 4 йилликниг йирик спорт анжуманига Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам боради:
Футбол (3 нафар)
Гимнастика (2 нафар)
Бокс (1 нафар)
Дзюдо (1 нафар)
Оғир атлетика (1 нафар)
Таэквондо (1 нафар)
Қиличбозлик (1 нафар)
Теннис (1 нафар)
Спорт курашлари (1 нафар)
Олимпия Шон-шуҳрат музейида ўтказилган матбуот анжуманида Спорт вазири Адҳам Икрамов Парижга борадиган мухлислар ҳақида ҳам маълумот берди: «Мухлислар сонини кўпайтириш бўйича топшириқ олдик. Бизга аслида 80та чипта ажратилган. Бу рақам 200тага оширилди. Мухлислар 3та йўналиш бўйича йўлга чиқишади. Мусобақалардан холи спортчилар ҳам мухлислар билан бирга бўлишади, албатта. Бундан ташқари, Инвестиция вазирлиги ва Франция элчихонаси орқали мухлисларимиз сафини янада кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Қолаверса, моддий имконияти яхши фуқароларимиз Францияга мустақил бориб, мухлислар сафига қўшилишлари мумкин». ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов эса чамаси 400 нафар мухлис рўйхати шакллантирилгани, жумладан, футбол академиялари тарбияланувчилари ҳам Парижга боришларини қўшимча қилди. МОҚ бош котиби Ойбек Қосимовнинг айтишича, Парижга олиб кетиладиган мухлисларнинг барча харажати ҳукумат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
***
Олимпиада ўйинларини эртага футбол ва регби жамоалари бошлаб беради. Пайшанба куни эса гандболчилар ва камондан ўқ отувчилар баҳсларга киришадилар. «Футболиум» каналида аниқлик киритилишича, Ўзбекистон делегация 86 нафар спортчидан иборат. Тўғри, биздан 90 нафар спортчи бориши айтилганди. Гап шундаки, футбол жамоаси захирасига киритилганлар (4 нафар) ҳам умумий рўйхатга қўшилган. Фақат шуниси борки, Олимпиада футбол турнирида жамоалар таркиби расман 22 эмас, 18 нафар ўйинчидан иборат бўлади. Умуман, 86 нафар спортчи - бу ҳам мамлакатимиз тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.
Ўзбекистон жамоаси Олимпиадада спортчилар сони бўйича
Париж-2024: 86 нафар
Атланта-1996: 71 нафар
Сидней-2000: 70 нафар
Рио-де-Жанейро-2016: 70 нафар
Афина-2004: 69 нафар
Токио-2020: 67 нафар
Пекин-2008: 56 нафар
Лондон-2012: 53 нафар
Парижда ўзбекистонлик спортчилар 61 турдаги дастурда қатнашишади. Қизиғи, олдинги 7та Олимпиададан 6тасида дастурлар сони бундан кўп бўлганди.
Ўзбекистон жамоаси Олимпиадада дастурлар бўйича
Афина-2004: 73та дастур
Рио-де-Жанейро-2016: 70та дастур
Атланта-1996: 69та дастур
Сидней-2000: 69та дастур
Токио-2020: 65та дастур
Пекин-2008: 65та дастур
Париж-2024: 61та дастур
Лондон-2012: 56та дастур
Ушбу парадокс оддий изоҳланади. Чунончи, бу сафар 18 нафар футболчи 1та дастурда иштирок этади. Шунингдек, бадиий гимтастика жамоасидаги 5 нафар қиз спортчи ҳам. Қолаверса, эркаклар йўналишидаги кўпкурашда 3 нафар гимнастикачи 1та дастурда чиқиш қилади. Таққослаш учун, Афина ўйинларида 2 нафар ўқ отувчи 6та дастурда иштирок этганди.
Асосийси, Ўзбекистон жамоаси илк марта 16та спорт турида қатнашчига эга (агар ҲОҚ талқин этганидек, спорт ва бадиий гимнастика 1та спорт тури сифатида олинса).
Ўзбекистон жамоаси Олимпиадада спорт
турлари бўйича
Париж-2024: 16та спорт тури
Токио-2020: 15та спорт тури
Афина-2004: 13та спорт тури
Пекин-2008: 13та спорт тури
Лондон-2012: 13та спорт тури
Рио-де-Жанейро-2016: 13та спорт тури
Атланта-1996: 12та спорт тури
Сидней-2000: 11та спорт тури
Шунинг баробарида Парижда Ўзбекистон термаси бирданига 3та спорт турида дебют қилади: камондан ўқ отиш, сувга сакраш ва футбол. Токио-2020га таққослаганда, Ўзбекистон жамоаси 2та спорт турида вакилликни йўқотди: ўқ отиш ва теннис.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789