АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Англия миллий жамоаси ва «МЮ» клуби сардори Гарри Магуайрни қандайдир «қора куч» таъқиб қилмоқдами ёки у чиндан ҳам, нўноқ ҳимоячи?
Вақтида «Лестер»нинг оламшумул чемпионлик юришида катта роль бажарган футболчи айниқса, охирги ўйинларда чинакамига омадсизлик инканжасига тушиб қолди.
Диққат қилинг, Гарри Магуайр бошланғич таркибдан жой олган охирги 10та ўйинда унинг жамоалари (Англия термаси ва «МЮ» клуби) лоақал 1та ғалаба қайд этгани йўқ. Шунча учрашувнинг самараси - 3та дуранг ва 7та мағлубият. Ваҳоланки, дейлик, «қизил иблислар» Эрик тен Хаг бошқарувида бинойидек ўйнамоқдалар, натижалари ҳам чакки эмас, фақат Магуайрсиз...
Боз устига, Гарри учрашувларда бир қатор жиддий хатоларга йўл қўймоқдаки, бунинг ортидан ижтимоий тармоқлар унга бағишланган турли-туман мемларга тўлиб кетди. Мухлислар эндиликда букмекерлик идораларига аниқ маслаҳат ҳам беришмоқда: «Аввало, таркибга қаранг, унда Гарри Магуайр бўлса, «МЮ»нинг мағлубиятига пул тикишларни қабул қилманг!»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789