АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Айни кунларда кўпчилик томонидан берилаётган савол:
«Ҳозирги олимпия циклида айнан нима мувофиқ келдики, натижада Ўзбекистон терма жамоаси ОЎ йўлланмасини қўлга киритди?» Аллақачон жавобларнинг бир неча вариантини ҳам ўқидим. Улардан баъзилари эса жуда кулгули. Масалан, хорижлик муаллифлардан бири «Авваллари Ўзбекистонда ...ўнлаб йиллар давомида бир гуруҳ футболчилар билан чемпионат ўтказиб, ёшларга эътибор қаратилмаган» қабилида ёзди. Нима дердим, тўғри, 17 ва 20 ёшли футболчилар жаҳон чемпионати чорак финалларидаги иштирок янги иқтидорларга эътибор қаратилмаганини кўрсатади, мантиқни қаранг... Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов эса футболни фақат «Ростов» каби клубларда ўрганишган, чунки Ўзбекистонда бадният фахрийлар уларга таркибдан жой беришмаган (киноя). Бошқа томондан, охирги 2 йил Олий лигада ўйнаган клубларни ҳам зўрға санаб берадиган одамлардан холис баҳо кутишдан маъно йўқ. Тўғриси, бизда ҳам ўзлари раҳбариятга киришларига қадар гўё Ўзбекистонда футбол бўлмагандек ҳисоблайдиганлар етарли. Кимдир ҳисоботни 2002 йил, яна бир гуруҳ 2010 йил ёки 2017 йилдан бошлайди.
Токио-2020
Токио Олимпиадаси саралаш турнири миллий футболда бошланган ўзгаришлар даврига тўғри келади. 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги Таиландда ташкил этилади. Унда Ўзбекистон олимпия термаси сербиялик Любинко Друлович бошқарувида 4-ўринни эгаллайди. Бу олимпия жамоасини хорижлик мутахассисга топшириш борасида илк тажриба бўлди. Друлович бошқарувни Осиё чемпионати финал босқичидан 1 йил олдин қўлга олганди. Оддий айтганда, у футбол федерациясининг муайян раҳбарлари таклифига биноан келади ва бошқалар билан ишлайди. Бунда ҳам маълум ноқулайлик бор эди. Қолаверса, терма жамоа таркиби олдингидек, юлдузларга тўла эмасди. Ҳар ҳолда, бирор йигит кичик ЖЧда тажриба орттирмаганди. Шунга қарамай, жамоада иқтидорли футболчилар тўпланишганди, барибир. Дейлик, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Бобур Абдухолиқов, Ойбек Бозоров... Бироқ улардаги иқтидор Олимпиада чиптасини ютиш учун етарли бўлмади. Бир қарашда, бу сафар тизимли тайёргарлик режаси йўқлиги панд берганди. Ҳар ҳолда, Друлович жамоа билан атиги 1 йил ишлайди. 23 ёшлилар ўртасидаги қитъа кубоги ва Осиё ўйинлари-2018да олимпия жамоасини тайёрлаб бориш эмас, балки натижа кўрсатишга эътибор қаратилганди. Хитойда бўлган Осиё чемпионатида натижа ҳам қайд этилади, Осиё ўйинларида эса жамоамиз чорак финалда яна ўша Ж.Корея термасига ютқазади. Якунда футболчиларнинг мағлубият учун футбол федерациясининг ўша пайтдаги президентидан расман узр сўрашларига тўғри келади. Оддий айтганда, футболни ривожлантиришдан кўра, шахсий амбициялар муҳимроқ эди...
Париж-2024
Агар кимдир Ўзбекистон олимпия жамоаларининг муваффақиятсизлик тарихини тўлиқ ўқишга эринса, унда тўғридан-тўғри охирги циклда қайси жиҳатлар бошқача йўлга қўйилгани ва натижа нималар эвазига келгани ҳақида қисқача маълумот таклиф этаман.
1. Тизимли ёндашув
Ҳозирги олимпия жамоаси 23 ёшлилар ўртасидаги ОК-2024га 4 йил давомида изчил тайёргарлик кўрди. U-23 тоифасидаги ОК-2022 ва Осиё ўйинларида айнан шу жамоа иштирок этди. Асосийси, ҳеч ким дарҳол ғалаба қозонишни талаб қилмади. Асосий вазифа тажриба орттириш эди. Шунга қарамай, натижа ҳам чакки бўлмади: қитъа кубогида 2-ўрин ва Осиё ўйинларида 3-ўрин.
2. Мураббий
Бу жамоа ташкил топганидан буён Темур Кападзе бош мураббий ролида ишламоқда. Олдинги цикллар (масалан, 2010 йили) жамоани яхши билган ва бир неча йил бошқарган мураббийнинг сўнгги паллада ўз ўрнини йўқотиши кузатилганди. Кападзе эса мантиқий якунгача етди ва бу ҳам натижа берди.
3. Базавий клуб
«Олимпик» клуби ташкил этилган вақт ушбу қарор атрофида кўп танқидлар янграганди. Дейлик, лойиҳа 2000 йиллар бошидаги «Пахтакор» билан таққосланди, бошқа мисоллар ҳам келтирилди (масалан, Хитой тажрибаси). Амалда «Олимпик» бошқача лойиҳа бўлиб чиқди. Унинг устувор вазифаси бир авлоднинг барча энг яхши футболчиларини 1та клуб байроғи остида тўплаш эмас, балки ўз жамоалари захира ўриндиғида ўтирган иқтидорли йигитларни ўйин амалиёти билан таъминлаш эди. Бу ҳолат терма жамоада рақобатни юзага келтириш ва чуқур ротация имкониятини яратди. Олдинлари айнан шу нарса етишмаганди, дейлик, 2007 йилда.
4. Футболчиларни саралаш
Таркиб шакллантиришдаги объективликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Кимдир таркибга киритилмагани ёки номуносиб футболчи олингани юзасидан деярли ҳеч қандай эътироз йўқ. Темур Кападзе «заявка»да легионерлар учун жой банд қилиб, маълум даражада таваккалга қўл урди, албатта. Муҳими, бу таваккалчилик якунда ўзини оқлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, ЎФА раҳбарияти Ж.Корея ва Австралия федерацияларидан фарқли ўлароқ, Европа клубларини футболчиларни Осиё кубогига қўйиб юбориш масаласида кўндира олди.
5. Формат
Марказлашган яхлит турнирда ўйнаш «уй-сафар» тизимида курашишдан бутунлай фарқланади. Бунда муайян афзалликлар мавжуд. Мисол учун, шундай мураббийлар борки, жамоани маълум бир ўйинлар эмас, балки узоқ давом этадиган турнирларга яхшироқ тайёрлашади. Тўғри, Ўзбекистон олимпия жамоаси тарихида бу тизим бизга қарши ишлаган ҳолат ҳам бор. Темур Кападзе эса Осиё кубоги ва Осиё ўйинларидаги натижалар билан жамоани узоқ муддатли турнирга тўғри шайлантира олишини исботлади. Шу тариқа бу борада ҳам мукаммал мувофиқлик юзага келди.
6. Тақвим
Аслида Олимпиада саралаш турнири вазифасини ўтайдиган U-23 тоифасидаги Осиё кубоги январь ойида ўтказилиши керак эди. Мисол учун, 2016 ва 2020 йилларда худди шундай бўлганди. Аммо бу сафар турнир апрель - май ойларида, яъни Олимпиадага қуръа ташланганидан кейин ўтказилди. Бунга Хитойнинг Осиё чемпионати-2023 мезбонлик ҳуқуқидан бош тортгани сабаб бўлди. Оқибатда Қатар қитъа чемпионатини 2023 йилнинг ёзида эмас, балки 2024 йилнинг январида қабул қилди. Шу тариқа Олимпиадага саралаш вазифасини ўтаб берадиган U-23 тоифасидаги Осиё кубоги қолдирилди. Бу ҳам Ўзбекистон терма жамоасига маълум даражада наф келтирди. Ҳар ҳолда, январь футболимиз учун энг яхши ой эмас. Айтганча, 2028 йил тақвимига киритилган U-23 тоифасидаги Осиё кубоги яна январь ойида бўлади.
Хуллас, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муваффақият формуласи шундай кўриниш олди. Қизиқ, бу 2028 йили ҳам натижа берармикан...?
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда InterFUTBOL газетасинингг 2024 йилдаги 37-, 39- , 41- ва 43- сонларида мутолаа қилишингиз мумкин.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789