Суперлига: Илк мағлублик – 0:3 ва хайр, Бабаян...

Суперлига: Илк мағлублик – 0:3 ва хайр, Бабаян...

«Навбаҳор» оловли «Бобур Арена»да «Андижон»га 0:3 ҳисобида ютқазганидан кейин жамоа раҳбарияти кескин чора кўрди - 2021 йилнинг 27 ноябрида бош мураббий ваколатини қўлга олган Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди.

Зеро, шу билан «лочинлар»нинг Суперлигадаги ғалабасиз сериялари 5та, голсиз одимлари эса 4та ўйинга чўзилди. Айтиш ўринли, амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган Самвел Вячеславович жароҳат туфайли (оёғида гипс бор) бош мураббий вазифасини тўлиқ бажаролмаслиги, ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатгани ва «Навбаҳор»дан ҳеч қандай товон пули талаб қилмаслигини алоҳида таъкидлади. Бу вақтда «Насаф» ва «Нефтчи» аутсайдерларни енголмади, ОКМК эса «Қизилқум»га имкониятни бой берди. «Сўғдиёна» аксинча, ўз майдонида «Динамо»дан 3 очко тортиб олди. Шу тариқа турнир жадвалида пешқадам трио юзага келганди - «Насаф», ОКМК ва «Сўғдиёна» 23 очкодан. 

Якшанба куни эса 5-турнинг қолдирилган 2та ўйини ўтказилди. Хусусан, «Насаф» ўз майдонида дарвозабон Абдувоҳид Неъматовнинг пенальти воситасида урган голи эвазига «Навбаҳор»ни 3:2 ҳисобида енгиб, якка лидерга айланиб олди. Шу куни Григорий Колосовский бош­қарувида майдонга тушган Наманган клубига ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков (4-сариқ карточка туфайли ўйинни ўтказиб юборди) ва ҳужумчи Тома Табатадзенинг йўқлиги қўшимча қийинчилик туғдиргани тайин. «Металлург» ва «Олимпик» ўртасидаги баҳс (1:4) эса Иброҳим Ибрагимовга аталди - «хет-трик».

* «Навбаҳор» Самвел Бабаян бошқарувида биринчи марта чемпионат ўйинида 3та гол қўйиб юборди.

* «Насаф» 2017 йилдан буён Қаршидаги чемпионат ўйинларида «Навбаҳор»ни енголмаётганди - 3та дуранг ва 4та мағлубият.

«ОЛИМПИК» - «СУРХОН» - 2:0 (1:0)

25 июнь. Тошкент. «Жар» стадиони. 1235 томошабин.

Голлар: Шаҳзод Тоиров (29), Риан Исломов (90).

Четлатишлар: Абдурауф Бўриев (90+7) - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (43), Нодир Неъматхонов (72).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Саидазамат Мирсаидов («Олиммпик»).

 

«АНДИЖОН» - «НАВБАҲОР» - 3:0 (1:0)

26 июнь. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 17873 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров, Маъмур Илҳомов.

VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Шоҳруҳ Аъзамов.

Голлар: Леван Арвеладзе (13-пен.), Рустам Турдимуродов (62), Иброҳим Йўлдошев (84-авт.).

«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов, 9. Леван Арвеладзе (66. Илҳом Алижонов, 90), 10. Илҳом Абдуғаниев (8. Фарҳод Бекмуродов, 87), 14. Абдураҳмон Комилов (11. Сун-натулла Абдуллажо-нов, 90), 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (99. Шаҳром Самиев, 73), 21. Ильдар Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов.

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари (11. Асадбек Собиржонов, 52), 9. Одил Ҳамробеков, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Руслан Жиянов (10. Жамшид Искандеров, 46), 21. Георги Никабадзе (71. Наврўз Иминжонов, 46), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев (6. Иброҳим Йўлдошев, 76), 77. Аброр Исмоилов (33. Шодиёр Шодибоев, 76).

Огоҳлантиришлар: Абдулвоҳид Ғуломов (32), Элдор Адҳамов (87), Илҳом Алижонов (90+4) - Одил Ҳамробеков (11).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Фарҳод Соҳибжонов («Андижон»).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Ҳозирги ҳолатда сўз топиш қийин, ушбу мағлубиятимизни оқлаб бўлмайди. Мухлислардан натижа ва сўнгги ўйинлардаги мазмунсиз футбол учун узр сўраймиз. Вазиятларни кўкка совуришда давом этяпмиз, ишонч ҳам сўниб бормоқда. Бу - ортиқча босим. Футболда энг қийини - рақиб дарвозасига йўл топиш. Пенальтини ҳам голга айлантиролмаяпмиз. Биринчи давра энди якунланмоқда ва вазиятни ўнглаш учун вақт етарли. Натижага эришиш учун ҳали вақт бор. Яқин орада раҳбарият билан жамоадаги келажагим ва режалар ҳақида бир тўхтамга келамиз. Йўқ, ички муҳит жуда яхши, клуб ҳеч кимдан қарздор ҳам эмас. Психологик муаммо илдизи аслида футболчилар даражасига боғлиқ. Оддий мисол, Никабадзе катта ўсишга эришди, аммо бу биз учун етарли эмас. У бугун ёмон ўйнамади, бироқ якуний паллада хатога йўл қўйди. 

Артём Петросян («Андижон» мураббийи): - Анчадан буён бундай ғалабани нишонламагандик. Мен учун ғоят эмоционал ҳолат. Зич ҳимояланиб, тезкор ҳужумларга ўтишни режалаштиргандик. Кўрдинглар, «Нав­баҳор» ўйинни назорат қилди, шунга қарамай, рақибга вазиятлар яратиш имкония­тини бермадик ҳисоб. Барча рақибларни ўрганиб чиқамиз, албатта. Ўзи бундай ўйинларда ҳеч кимга мотивация бериш шарт эмас. Раҳбарият трансферлар масаласида иш олиб бормоқда. Асосан икки позицияни кучайтиришимиз керак. Ёшларга тажриба етишмайди, шу туфайли барқарор ўйнай олишмайди. Рустамга имконият беряпмиз ва у ишончни оқламоқда.

 

«МЕТАЛЛУРГ» - «НАСАФ» - 0:0

26 июнь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 789 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Сардор Миродилов.

VAR ҳакамлари: Акмал Раҳимов, Никита Мустафин.

«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 4. Ке-рим Палич, 5. Ризо Яздандўст (24. Даврон Эргашев, 84), 7. Сардор Абдураимов (8. Искандар Шайқулов, 75), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (11. Далер Шарипов, 84), 14. Аб-рор Тошқўзиев, 15. Аббос Отахонов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович (21. Ҳазрат Турсунқулов, 90+5), 33. Иван Йосович, 88. Сирожиддин Қўзиев.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Зафармурод Абдураҳматов (6. Мурод Раҳматов, 62), 9. Жавоҳир Сиддиқов, 10. Бобур Абдухолиқов (30. Темур Чогадзе, 62), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (44. Шаҳзод Акрамов, 82), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (21. Дониёр Нарзуллаев, 82), 88. Марко Станоевич (14. Шароф Муҳит-динов, 62).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Иван Йосович («Металлург»).

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйиннинг юқори суръатда ўтмаганида чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги таъсири бор. Шунга қарамай, ҳар икки жамоа бир қатор вазиятларга эга бўлди. Бироқ ўта эҳтиёткорлик сезилиб турди, барибир. Тушунарлики, натижадан қониқмадик, лекин ҳозирги чарчоқ ва йўқотишларни инобатга олсак, бундан ҳам ёмон бўлиши ҳеч гап эмасди. Охирги ўйинларда 1та таркиб билан ўйнашга мажбур бўлдик, бизда йўқотишлар кўп. Дейлик, бугун Акмал Мозговой хизматидан ҳам фойдаланолмадик. Йигитларни босимсиз ўйнатишга ҳаракат қиляпмиз, лекин майдонда ўзаро алоқа узилиб қолгани кўзга ташланяпти. Ойбек Бозоровнинг йўқлиги ортидан боғламларда қийинчиликларга дуч кел­япмиз. 

Илёс Қурбонов («Металлург» мураббийи): - Йигитлар майдонда борларини беришди. Рақибга қараб, қарши ҳужумда ўйнашни ўйлагандик. Вазиятлар бўлди, аммо  фойдаланолмадик. Умуман, «Насаф» билан баҳсда очиқ футболга таяниш анча хавфли. Қарши ҳужумларда биринчи узатма аҳамия­ти катта. Бизга айнан мукаммал узатма устаси етишмади, шундан тушунмовчилик юзага келди. Забиҳилло Ўринбоев шу ҳафта охирида якуний кўрикдан ўтади ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Менича, иккинчи давра бошидан майдонга тушса керак.

 

«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР» - 1:0 (1:0)

27 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 1258 томошабин.

Ҳакамлар: Хушнуд Суюнбоев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Алишер Тўхтасинов.

VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Адҳам Рихсибоев.

Гол: Драган Черан (8).

«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 2. Беҳруз Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов (55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 80), 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов (31. Муҳаммадали Усмонов, 68).

«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов (19. Билол Туплиев, 83), 5. Момчило Расо, 7. Суҳроб Иззатов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 17. Оллоберган Каримов (10. Расул Йўлдошев, 87), 22. Усмонали Исмоналиев, 57. Амир Тўрақулов, 66. Азиз Тўлқинбеков, 78. Тоҳир Тўхтасинов, 92. Тони Йович (77. Музаффар Олимжонов, 67).

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев (56) - Амир Тўрақулов (84).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

* Драган Черан «Пахтакор» сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган афсонавий Геннадий Красницкий рекорди (102та)ни янгилади. Суперлигада «шерлар» учун 103-голини урган сербиялик футболчи бу борада ҳам яққол етакчи (Игорь Сергеев миллий лигада «Пахтакор» учун 101та гол урган). Юқори ва қуйи лигалардаги жами голлар сони бўйича эса Геннадий Красницкий пеш­қадам (142та).

Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Кўрдинглар, меҳмонда «Пахтакор» билан тенгма-тенг ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзида 5-6та вазият яратдик. Футболда имкониятдан самара чиқариш эса жуда муҳим. Қўлдан келганича ҳаракат қиляпмиз, балки мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатгандирмиз. Лекин бу очко олиш учун етарли бўлмади. «Бунёдкор»да ишга киришганимизда, жамоа охирги ўринда эди. Ҳозир 1 поғона юқоридамиз. Прогрессга келсак, ҳар ўйинда чамаси 15та хавфли вазият яратяпмиз. Лекин йигитлар руҳий босим остидалар. Буни ўз бошимдан ўтказганим учун яхши биламан. Ҳаммаси меҳнат эвазига келади. Мухлисларни хурсанд қилишни истаяпмиз, лекин нимадир ўхшамаяпти.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Тўғриси, ўйиндан норозимиз. Бу биз намойиш этишни истаган ўйин эмас. Бош­қа томондан, ғалаба қозониш вазифаси уддаланди. Лекин баъзи футболчилар хатти-ҳаракатларини тушунтириш қийин, ҳатто тактик жиҳатдан ҳам. Оддий хатолар туфайли муаммолар туғилмоқда. Ҳимояда ҳам камчиликлар бор. Футболчилар нафақат қулоқ солишни, балки эшитиб, уқиб олишни ўрганишлари керак. Рақибларнинг очко йўқотаётгани менга қизиқ эмас. Ишонинг, декабргача турнир жадвалига қарамайман. Ҳозирги ҳолат АПЛни эслатмоқда, Англияда дейлик, «Манчестер Сити» оддий «Брентфорд» ёки «Сток Сити» майдонида ютқазиши мумкин. Қисқаси, бу йил чемпионат анча ўсди.

 

«НЕФТЧИ» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:1 (0:0)

27 июнь. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 10922 томошабин.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Умид Раҳимжонов.

VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Максим Нехочин.

Голлар: Ҳусайн Норчаев (49) - Сардор Абдунабиев (74).

«Нефтчи»: 35. Санжар Қувватов, 9. Ҳусайн Норчаев, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (7. Жасур Жалолиддинов, 46), 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов, 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов (8. Кетелин Карп, 55), 70. Аб-бос Ғуломов (55. Ма-нучеҳр Сафаров, 79), 77. Билолхон Тошмирзаев (19. Мирзоҳид Ғофуров, 70), 99. Нсун-гуси Эффионг (18. Михай Роман, 70).

«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 11. Иззатилла Абдуллаев (29. Қу-вонч Абраев, 60), 14. Дилшод Комилов, 15. Жасур Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 68), 22. Муҳам-маданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 27. Собит Синдаров, 70. Абубакрризо Турдиалиев, 77. Лазиз Мирзаев (6. Шерзод Комилов, 88).

Огоҳлантиришлар: Манучеҳр Сафаров (81), Хуршид Мухторов (85) - Собит Синдаров (59).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ҳусайн Норчаев («Нефтчи»).

Назоратчи: Набижон Рўзимов.

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Ажойиб футбол атмосфераси ичига тушдик. Рақиб тўпга кўпроқ эгалик қилгандир, аммо биз натижа учун ўйнадик. Йўқ, жамоа «Локомотив» номли санатория эмас. Анзур Исмоилов жароҳатланди, Санжар Турсуновнинг оёқ бармоғи синган. Ўйинимизда ўсиш сезилмоқда, аммо ҳимояда яхшироқ ҳаракатланиш керак. Рақиб бугун етарли вазиятлар яратди. Ёзги танаффусдан янада кучлироқ бўлиб қайтишимиз шарт. Ҳа, очко ишлаш муҳим, лекин бунинг учун ўйин сифатидан кечиб юбормаймиз. Ҳеч қачон ҳимоявий футбол тарафдори бўлмаганман. ЖЧ-2026 қуръасига келсак, Ўзбекис­тон термаси даража бўйича Қирғизистон жамоасидан устунроқ. Бироқ қўшни мамлакатлар ўйинида ҳар нарса бўлиши мумкин. 

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Ўйин эпизодларга бўлинди. Биринчи бўлимда анча тетик ҳаракатландик, лекин жамоам тўлиқ потенциалини ишлатолмаяпти. Учрашувнинг якуний қисмини эса жуда ёмон ўтказдик. Гол қўйиб юборилган вазиятда 3 нафар ҳимоячимиз рақибнинг бир футболчисига қарши туролмади. Захирадан тушган йигитлар ўйин темпига мослашолмадилар. Балки иссиқ об-ҳаво таъсир қилгандир, аммо рақиб ҳам шундай шароитда эди. Қисқаси, текис жойда яна очколарни йўқотдик.

 

«ҚИЗИЛҚУМ» - ОКМК - 1:0 (0:0)

28 июнь. Қарши. «Марказий» стадиони. 1353 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев, Жаҳонгир Норалиев.

VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ҳуснора Жумаева.

Гол: Элгужа Лобжанидзе (84).

«Қизилқум»: 12. Роберт Озолс, 7. Даврон Анваров (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 75), 8. Георги Кухианидзе (79. Диёр Раҳматиллоев, 75), 10. Элгужа Лобжанидзе, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (37. Шерзод Файзиев, 84), 23. Са-мандар Шукуриллаев, 25. Азиз Усмонов, 71. Жамолиддин Убайдуллаев (4. Илҳом Ваҳобов, 65), 77. Фай-зулло Жуманқўзиев.

ОКМК: 1. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Георги Папава, 46), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов (27. Али Абдураҳмонов, 87), 15. Ойбек Рустамов, 18. Азиз Холмуродов (9. Рубен Санчес, 82), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Ари-хиро Сентоку (8. Бах-тиёр Қосимов, 87), 99. Иракли Рухадзе (77. Нодир Абдураззоқов, 46).

Огоҳлантиришлар: Георги Кухианидзе (30), Николай Тарасов (51), Даврон Анваров (54), Муҳаммадали Ғиёсов (61), Азиз Усмонов (81), Элгужа Лобжанидзе (85) - Иракли Рухадзе (15), Георги Папава (65), Сардор Раҳмонов (75).

Четлатиш: Ойбек Рустамов (71, О.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Элгужа Лобжанидзе («Қизилқум»).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Мағлубият учун ўзимиз айбдормиз. Имконим бўлганида, биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирардим. Бундай кайфият билан ўйнаш мумкин эмас. Биринчи даврада кўп гол урганимиз яхши, аммо меъёридан ортиқ қўйиб юборганимиз ёмон. ОКМК ҳужумкор ўйинни йўлга қўйиш ҳаракатида, рақиблар бундан фойдаланиб, дарвозамизни ишғол қилишмоқда қарши юришда. Умуман, имкониятдан келиб чиқиб, ҳаракат қиляпмиз. Медаллар учун курашадиган жамоа эса футболни унутиб қўйиши мумкин эмас. 

Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Мухлисларимизга раҳмат, бизга охиригача ишониб, фаол қўллаб-қувватлашди. Биринчи даврани ажойиб ғалаба билан якунлаш ёқимли. Жамоамизга келадиган легионер принципларимизга мос тушиши керак. Грузин футболчиларида курашувчан характер бор. Мана, Грузия термаси Европа чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, португалларни енгди. Умуман, грузиялик футболчилар ҳақида ижобий фикрдаман.

 

«СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО» - 4:2 (2:1)

28 июнь. Жиззах. «Марказий» стадиони. 4862 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Амир Галеев, Даниил Ятценко, Ерлан Нуржанов.

VAR ҳакамлари: Фирдавс Норсафаров, Алишер Усмонов.

Голлар: Владимир Йовович (8), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (18), Хондамир Мустафоқулов (65), Самандар Синдаров (90+5) - Ратиньо (45), Санжар Шоаҳмедов (53).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 8. Владимир Йовович (9. Самандар Мавлонқулов, 62), 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (5. Жасур Ёқубов, 62), 11. Зоран Петрович (17. Самандар Синдаров, 89), 14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов, 28. Станислав Андреев, 32. Нодир Сойибов (18. Миржалол Абдумуталов, 85), 33. Олег Зотеев.

«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 69), 4. Одил Абдумажидов (29. Владимир Козак, 69), 7. Францис Нарх (35. Эммануэль Ягр, 89), 10. Жоэль Кожо, 17. Салим Мустафоев, 18. Дилшод Раҳматуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 20. Ратиньо, 21. Анвар Ҳожимирзаев, 30. Абубакр Мўйдинов (8. Хислат Халилов, 69), 44. Душан Мийич.

Огоҳлантиришлар: Нодир Сойибов (48), Сардор Қулматов (61), Олег Зотеев (78), Зоран Петрович (87) - Анвар Ҳожимирзаев (82).

Четлатиш: Сардор Қулматов (82, С.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Йовович («Сўғдиёна»).

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.

Комиссар: Феруз Ғаниев.

* Суперлига биринчи даврасида атиги 7та ўйинда майдонга тушган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») рақиблар дарвозасига 6 марта йўл топди. 25 ёшли футболчи аввалги мавсумлар кўпи билан 2та гол урганди.

Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Голларга ва хатоларга бой ўйин. Ўйинни худди 0:2 ҳисоби билан бошлагандек бўлдик. Рақибнинг иккинчи голидан ке­йин йигитлар ўзларига келишди. Мағлубиятдан қочишга уриндик, ҳисобни тенглаштирдик ҳам. Бироқ якун... Равшан Ягудинга қаратилган эътирозлар? Табиийки, 1та ўйинда 4та гол қабул қилган дарвозабондан ҳеч ким рози бўлмайди. Чиндан ҳам, 4-голда кипернинг яққол хатоси кўринди. 

Раде Петрович («Сўғдиёна» мураббийи): - Биринчи бўлимнинг ўзида 2та гол урдик, бироқ шундан сўнг жамоа ўйинида бироз пасайиш ва хотиржамлик кузатилди. Шундан келиб чиқиб, захирадан футболчиларни жангга ташладик ва ўзгаришлар самара берди. Энди навбатдаги рақиблар ҳақида ўйлаймиз. Бош мураббий Иван Бошкович ҳам дисквалификациядан кейин қайтади. Олдинда кубок доирасида «Нефтчи»га қарши ўйин кутяпти. Шу учрашувда стадион трибуналари мухлислар билан тўлишига шубҳам йўқ. Чемпионлик курашига келсак, ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаймиз, бундан нима чиқиши иккинчи даврада кўринади.

 

5-ТУР ЎЙИНЛАРИ

«МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК» - 1:4 (1:3)

30 июнь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 265 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Руслан Саман-даров, Амал Султонов, Жалолиддин Ҳусниддинов.

VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Алишер Раҳимқулов.

Голлар: Марко Миличкович (19) - Иброҳим Ибрагимов (6, 31, 57), Отабек Жўрақўзиев (10).

«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 4. Ке-рим Палич (21. Ҳазрат Турсунқулов, 82), 7. Сардор Абдураимов (8. Искандар Шайқулов, 46), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (88. Сирожиддин Қўзиев, 46), 11. Далер Шарипов, 14. Аброр Тошқўзиев, 15. Аб-бос Отахонов (20. Мирғиёс Сулаймонов, 64), 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 31. Марко Миличкович, 33. Иван Йосович.

«Олимпик»: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (70. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 46), 7. Иброҳим Ибрагимов (9. Асад-бек Жўрабоев, 88), 8. Нодир Абдухолиқов (16. Риан Исломов, 65), 10. Фаррух Мухторов, 11. Отабек Жўрақўзиев (15. Муҳсин Бозоров, 75), 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмадилло Муқимжонов (29. Александр Зевадинов, 65), 21. Му-ҳаммадазиз Иброҳимов, 22. Шаҳзод Тоиров, 37. Алишер Одилов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Ғофурбеков (7), Аббос Отахонов (13), Сардор Абдураимов (37) - Шаҳзод Тоиров (39), Акбар Абдурасулов (58).

Четлатиш: Искандар Шайқулов (78, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Иброҳим Ибрагимов («Олимпик»).

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйинга тўғри ёндашиб, «Металлург»­ни ўрганиб чиққандик. Йигитлар вазифани яхши бажаришди. Олимпия термасига номзодларнинг фаол ўйнаётганлари аввало, ўзлари учун яхши. Футболчининг обрўси ва нархи ошади. Бу ўз навбатида, таркиб масаласида қийинчилик туғдиради. Лекин бу мен учун ёқимли бош оғриғи, албатта.

Илёс Қурбонов («Металлург» мураббийи): - Биринчи давра якунида чарчоқ бўлиши табиий. «Насаф»га қарши баҳсдан сўнг тикланолмадик. Тезкор голлар ҳам режамизни бузиб юборди. Тан олиш керак, рақиб ҳар жабҳада устун кўринди. Эҳтимол, вазиятлардан фойдаланганимизда, ҳисоб бошқача бўлармиди? «Сурхон» ва «Насаф»га қарши баҳс­ларда ҳимояда ўйнаган ҳолда, қарши ҳужумга чиқишни режалаштиргандик. Бугун эса 3 очко илинжида юқорироқда ўйнадик. Аммо... Ўйлашимча, жамоага янги футболчилар жалб этилади.

 

«НАСАФ» - «НАВБАҲОР» - 3:2 (2:2)

30 июнь. Қарши. «Марказий» стадиони. 7494 томошабин.

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ришат Нуг-манов, Руслан Серазитдинов, Никита Мустафин.

VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров.

Голлар: Бобур Абдухолиқов (9), Шерзод Насруллаев (34), Абдувоҳид Неъматов (65-пен.) - Георги Никабадзе (4), Фаррух Сайфиев (13).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов (8. Зафармурод Абдураҳматов, 46), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобур Абдухолиқов (21. Дониёр Нарзуллаев, 90+2), 14. Шароф Муҳитдинов (88. Марко Станоевич, 58), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (44. Шаҳзод Акрамов, 75), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 30. Темур Чогадзе (9. Жавоҳир Сиддиқов, 75), 34. Шерзод Насруллаев.

«Навбаҳор»: 1. Ўт-кир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев (11. Асадбек Собиржонов, 77), 7. Азим Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари, 10. Жамшид Искандеров, 13. Фи-лип Иванович, 17. Руслан Жиянов, 21. Георги Никабадзе (14. Жамшид Болтабоев, 45+6), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (15), Шуҳрат Муҳаммадиев (29), Темур Чогадзе (35), Ислом Кенжабоев (54) - Георги Никабадзе (21), Йован Жокич (23), Азим Аҳмедов (52). 

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бобур Абдухолиқов («Насаф»).

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

Григорий Колосовский («Навбаҳор» мураббийи): - Оғир ўйин. Назаримда, мухлислар яйрашди. Шахсан ўзимга ҳам жамоамиз кўрсатган ўйин маъқул келди. Биринчи бўлим ёрқинроқ ўтди. Фақат индивудиал хатолар туфайли голлар қабул қилдик. «Навбаҳор» ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушади. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар натижаларга таъсир қилди. Биринчи давра давомида бутун жамоа бирга ишлади. Ҳозир кимдир кетиши ёки қолиши ҳақида гапиролмайман. Барча қарорлар бутун жамоа иштирокида қабул қилинади.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - «Навбаҳор» - кучли таркибга эга тажрибали жамоа. Рақибдан худди шундай кескин қаршилик кутгандик. Ғалабага ишонч кучлилиги эвазига 3 очко олдик. Ҳисобда икки марта ортда бориб, якунда мақсадга эришдик. Аслида пенальти тепишни бошқа футболчилар зиммасига юклагандик. Неъматов эса Станоевич билан келишган ҳолда тепишга қарор қилди. Ҳакамликда ҳаммаси тўғри бўлди, менимча. Муҳокама қилмоқчи эмасман, ўйин бузилиб қолмади. Трансферларни раҳбарият билан кўриб чиқяпмиз. Янада куча­йишимиз шарт. Олдимизда баъзи вариантлар ҳам йўқ эмас. Шерзод Насруллаевнинг легио­нерга айланиши ҳақида ҳеч қандай гап эшитмадим. Абдувоҳид Неъматов эса шундай таклиф олганини айтди. Бироқ у ҳозир бизга керак. Қолаверса, қайсидир жамоага иккинчи дарвозабон сифатида бориши нотўғри. Эрон клублари бизнинг жамоадан устун ҳам эмас. Муҳими, Неъматов фикримни тўғри қабул қилди, эътироз билдирмади. 

-------------------------------------------------

1 июль (душанба)

19:30 «НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР»

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Прогрессга келсак, ҳар ўйинда чамаси 15та хавфли вазият яратяпмиз. Лекин йигитлар руҳий босим остидалар. Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Футболчилар нафақат қулоқ солишни, балки эшитиб, уқиб олишни ўрганишлари керак. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).

- Йўқ, жамоа «Локомотив» номли санатория эмас. Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи). 

- Медаллар учун курашадиган жамоа эса футболни унутиб қўйиши мумкин эмас. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи).

- Табиийки, 1та ўйинда 4та гол қабул қилган дарвозабондан ҳеч ким рози бўлмайди. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).

 

ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)

1 НАСАФ          13   7      5        1       18-9   26

2 ОКМК             13   7      2        4       22-15 23

3 СЎҒДИЁНА  13   7      2        4       23-17 23

4 АНДИЖОН    13   4      7        2       22-16 19

5 НАВБАҲОР  13   4      7        2       18-14 19

6 ОЛИМПИК    13   5      4        4       16-12 19

7 НЕФТЧИ       12   5      4        3       13-9   19

8 ПАХТАКОР  12   5      4        3       19-17 19

9 СУРХОН        13   4      4        5       15-18 16

10 ҚИЗИЛҚУМ       13    3        6       4        14-16 15

11 ДИНАМО     13   3      5        5       14-17 14

12 ЛОКОМОТИВ   13    2        4       7        12-22 10

13 БУНЁДКОР 13   1      5        7       8-24   8

14 МЕТАЛЛУРГ    13    0        7       6        10-18 7

ТЎПУРАРлар:

Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 9та (2та пен.)

Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)

Драган Черан («Пахтакор») - 7та (2та пен.)

Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та

Зоран Марушич («Насаф») - 5та

Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 5та (3та пен.)...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.