Итан Нванери 15 ёшида, тағин кимсан "Арсенал"да дебют қилди
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Уч йил аввал «Атлетико» ўзи учун рекорд бўлган 127 млн. евро эвазига «Бенфика»дан Жоау Фелишни харид қилганди.
Уч йил аввал «Атлетико» ўзи учун рекорд бўлган 127 млн. евро эвазига «Бенфика»дан Жоау Фелишни харид қилганди. Бу Неймар (222 млн.), Мбаппе (180 млн.) ва Коутиньо (135 млн.)лардан кейинги 4-қимматбаҳо келишув. Энди Жоау ўта ночор вазиятга тушиб қолди.
Жорий мавсумда Фелиш қандай ўйнамоқда?
Ҳозир ҳужумчи 4-мавсумни «матрасчилар» либосида ўтказмоқда. Шу давр ичида Жоау ЕЧЛ ва ички чемпионатда муҳим роль ўйнаган учрашувлар ҳам бўлди. Бироқ ҳозир у бошланғич таркибдан четда, ўйин амалиёти жуда пасайиб кетди. Жорий мавсумда 12 марта майдонга тушган бўлсада, бирорта гол ура олмади. Ваҳоланки, «Хетафе»га қарши старт беллашувида 3та ассистни амалга ошириб, мухлисларда сермаҳсул мавсумга умид уйғотганди. Орадан икки ой ўтган бўлсада, натижа ўзгармади.
Аввалига Симеоне португалиялик шогирдига етарли имконият бераётганди, аммо у ишончни оқлай олмади.
Октябрда Фелиш атиги 37 дақиқа тўп сурди. Бош мураббий уни захирада қолдириб, «Севилья»га қарши 3, «Брюгге»га қарши 10, «Жирона»га қарши 16, ва «Атлетик»ка қарши 8 дақиқага майдонга туширди. Икки учрашувда Жоау майдонга туширилмади. Бирорта ўйинда у кўпроқ ўйнашга лойиқ эканлигини исботлай олмади, олдинги чизиқдаги рақобатчиларидан ортда қолиб кетди. Хуллас, мураббийнинг қарорлари ўринли эди.
Қайд этилган натижалар ҳам Фелиш фойдасига эмас. Жорий мавсумда Мората 5та, Гризманн 4та, Корреа 3та гол урди, Жоау эса ҳамон «қуруқ». Симеонедек «сувни кўриб этик ечадиган» мутахассис учун уни захирада қолдиришга ишончли далил. Мураббий португалиялик шогирдидан спортчиларга хос баджаҳлликни, майдонга тушишга ҳақли эканлигини исботлаш учун машғулотларга зўр беришини кутганди. Бироқ Фелиш бирон-бир интилишни намойиш этмади. «Брюгге» билан кечган ЕЧЛнинг 4-тур беллашувида (0:0) мураббий сўнгги ўйинчини алмаштиргач, яна майдонга туширилмаган Жоау жаҳл билан ички либосини майдонга улоқтирди. Португалиялик футболчининг бу бемаъни қилиғи хусусидаги касбдошимиз саволига Симеоне хотиржамлик билан жавоб қайтарди: «Мен ҳеч нарсани кўрганим йўқ. Бу борада умуман гаплашишни истамайман».
Захирадан майдонга тушган футболчи қандай ўйнаши лозимлигига Корреа идеал мисол бўла олади. У Фелишга нисбатан анча оз (596га қарши 420 дақиқа) вақтни майдонда ўтказган бўлсада, 3та гол уришга улгурди. «Жирона» билан бўлган беллашувда (2:1) Симеоне Анхелни бошланғич таркибда ўйинга туширди, шогирди эса дубль билан жавоб қайтарди.
«Анхель кўпинча захирадан майдонга тушади, аммо доимо талаб даражасида тўп суради. Майдон ташқарисидаги дарғазаблик аламини у ўйиндан олади. Мана шу муносабати билан жамоамиздаги юксак талабга жавоб беришга интилади», - деганди Симеоне мамнунлик билан.
Кўпчилик бу эътирофни Фелишга йўлланган даъват сифатида қабул қилишди. Португалиялик ҳужумчи захира ўриндиғида Корреа билан ёнма-ён ўтирсада, феъл-атвори тамоман ўзгача. Майдонга у қандайдир ғамгин кайфият билан тушади, ҳафсаласизлик билан ҳаракат қилади ва кутилган ўйинни кўрсата олмайди. «Жирона»га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Корреа ўрнига майдонга тушганида, «Атлетико» мухлислари уни ҳуштакбозлик билан кутиб олишганди. Боиси, Жоау жамоа ўйинини кучайтира олмаяпти.
Испаниядагилар Фелиш ҳақида қандай фикрдалар?
«Фелишнинг ўйин вақтига назар ташласангиз, «Ё тавба, бу қанақаси?» дея хитоб қилгингиз келади. Афсуски, Жоаунинг ҳозирги савияси клуб талабларига мос келмайди. Агар сен майдонга кам тушаётган бўлсанг, эс-ҳушингни йиғиб олгинда, камчиликларингни тузатишга интил, мураббий сенга имконият бермай, хато қилаётганига ишонтир. Фелишда шунақа интилиш йўқ. Агар уни сотиб юбориш варианти кўриб чиқиладиган бўлса, бу ҳужумчига қайси нодон катта маблағ ажратиши асосий бош оғриғи бўлади», - деганди испаниялик журналист Ариц Габилондо.
«Эҳтимол, у ҳозирги «Атлетико» таркибидаги энг иқтидорли ўйинчидир. Уни ўз номини клуб тарихига зарҳал ҳарфлар билан бита оладиган ўйинчи сифатида харид қилган эдилар. У эса захира ўриндиғини иситишдан бошқасига ярамаяпти. Фелиш мавсумни ўта муваффақиятли бошлаганди. Бироқ кейин батамом айниди. Ҳужумчи жиддий муаммолар чангалида. Бу нафақат спорт жиҳатлари, балки руҳиятига ҳам тааллуқли. «Атлетико» Фелишни харид қилганида, Симеоне «Гризманнинг янги нусхаси»ни кўришдан умидвор бўлганди. Ҳар бир футболчи - ўзгача олам. Жоауга нимадир бўлди. Ўта иқтидорли ва ностандарт ўйинчи Мадриддаги салкам 4 йил давомида ўз салоҳиятини юзага чиқара олмаяпти. Айрим ёрқин ҳаракатлари туфайли, унга порлоқ келажакни башорат қилишганди. Аммо у Гризманн эмаслиги аниқ. Феъл-атвори ҳам, ўйнаш қобилияти ҳам ўзгача. Фелишнинг Симеонедан доимий норозилиги футболчи билан мураббий ўртасидаги қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда», - деб ёзди Mundo Deportivo нашри.
«Атлетико»ни Диего Симеонесиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ. Ҳа, ўйин жиҳатидан олганда, «матрасчилар» ўта жозибадор жамоа эмас. Аммо натижага эриша олади. Уни нафақат Испания, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ҳурмат қилишади. Фелишнинг муаммоси шундаки, рақобатчилар ўта кучли ўйинчилар. Бундан ташқари, Жоау фақат ўзини ўйлайди», - деди испаниялик яна бир касбдошимиз Мигель Мартин Талавера.
Энди нуфузли AS нинг юзага келган вазиятга берган баҳоси билан танишинг: «7 сентябрда ЕЧЛ доирасидаги «Порту»га қарши беллашувда Симеоне Фелишни алиштирганда, мухлислар бу воқеани ҳуштакбозлик билан кутиб олдилар. Орадан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, ҳужумчи майдонда кўринмай қолди, бунда мураббийнинг айби йўқ. Очиғи, Жоау жамоанинг 5-ҳужумчисига айланди. Ваҳоланки, мавсум стартида буни тасаввур қилиб бўлмасди. Ҳужумчи ҳамон талаб даражасида ўйнай олмаяпти.
Клуб ҳам икки ўт орасида. Симеоне улкан ваколатларга эга бўлган таниқли мутахассис. Ҳақиқат шуки, Фелишнинг нуфузи тобора пасайиб бормоқда. Мураббий билан етакчи ўйинчилардан бири ўртасидаги келишмовчилик ҳеч кимни қизиқтирмайди. Афтидан, ҳозир ва ЖЧ туфайли юзага келадиган танаффусгача муаммога ойдинлик киритиш лозим. Фелиш вазиятни ижобий томонга ўзгартиради ёки жамоани тарк этади».
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
2004 йилнинг 8 августида Лондонда ёруғ дунё юзини кўрган Жейми ўзининг футболдаги фаолиятини 5 ёшли чоғида маҳаллий «Кавершем Трентс» клубида бошлади ва 7 ёшгача ўша ерда шуғулланди.
Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси КХДР термасидан 3 очко тортиб олиш асносида «А» гуруҳидаги мавқеини яна яхшилаб олиш имкониятига эга.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789