Ҳомий логотипи ортиқча...

Ҳомий логотипи ортиқча...

«Астон Вилла» мажбурий тарзда ўз футболкасидан ҳомий логотипини олиб ташлади.

Нега? Гап шундаки, Европанинг аксар мамлакатларида янги қонун кучга кирди. Унга кўра, 21 ёшгача бўлган спортчиларни қимор ўйинлари рекламасига жалб этиш мумкин эмас. Қойил!

«Астон Вилла» футболкаларида Betano букмекерлик компанияси логотипи бор. Хуллас, Унаи Эмери жамоаси янги қонунга мувофиқ, ЧЛдан ўрин олган «Брюгге» билан ўйин (0:1) олдидан кичик муаммога дуч келди. Муҳими, клуб раҳбарияти бунга тезда ечим топди. Яъни икки футболчи шунчаки, майдонга Betano логотипи босилмаган формада тушди. Акс ҳолда, клубнинг маълум миқдорда жарима тўлашига тўғри келарди.

Хуллас, ёш чеклови бўйича Коста Неделькович (18 ёш) ва Жон Дуран (20 ёш) соф оқ футболкада ҳаракатланишди. «Астон Вилла»нинг қолган футболчилари эса одатий формада тўп суришди. Эҳтимол, бу қонун букмекерлик конторалари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатолмас, аммо ёшларни қимор ўйинларига боғлиқ ишлардан йироқ тутиш ҳаракати таҳсинга сазовор, барибир.

АЙТГАНЧА...

Еврофутболда қимор ўйин­лари тарғиботига қарши кураш бошланган бир паллада алкоголь ичимликлари рекламаси кўпаймоқда. Дейлик, Украинанинг Nemiroff бренди яқинда «Вест Хэм» билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу компания бунга қадар айнан «Астон Вилла» билан ҳам шартнома тузган эди.