Бир ўйинда учта рекорд!...

Бир ўйинда учта рекорд!...

АПЛ 25-турида «Манчестер Юнайтед» футболчилари «Лутон» майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Манчестерликларга 3 очко келтирган ҳар иккала голни Расмус Хойлунд  киритди. Статистикага ихтисослашган Opta Sport нашри даниялик форвард бир ўйинда 3та рекорд қайд этганини маълум қилди. Расмус биринчи голини 37-сонияда киритди. Бу «МЮ»нинг АПЛда иштирок этаётган даври сафар учрашувида киритилган энг тезкор голи сифатида қайд этилди. Хойлунд 7-дақиқада дублга эришди. Бу ҳам манчестерликлар учун янги рекорд бўлди. Жамоа АПЛ тарихида илк бор сафар ўйинида 7 дақиқа ичида 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Хойлунд  Премьер-лигада кетма-кет 6-учрашувда гол урди ва бу ишни уддалаган энг ёш футболчига айланди. Дубль қайд этган куни Расмус 21 ёшу 14 кунлик эди. Аввалги рекорд «Ньюкасл» футболчиси Жо Уиллокка тегишли бўлиб, у кетма-кет гол урган 6-учрашув ўтказилган куни 21 ёшу 272 кунлик бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.