«Бавария» ҳам Алонсога «чиқди»

«Бавария» ҳам Алонсога «чиқди»

«Бавария» раҳбарияти Томас Тухель ўрнига бош мураббийликка асосий номзод сифатида Хаби Алонсони кўрмоқда.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Мюнхен клуби Томас Тухель билан мавсум якунида шартномани ўзаро бекор қилиш бўйича келишувга эришганидан кейин «Байер» устози билан алоқага чиққан. Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Алонсо бор эътибори Леверкузендаги фаолиятига қаратилганини маълум қилган. Шунга қарамай, «Бавария» собиқ футболчисини бош мураббий сифатида қайтара олишига ишонмоқда. Алонсонинг амалдаги келишуви 2026 йилгача имзоланган. Унда кўрсатилган товон пули эса 15-20 миллион еврони ташкил этади ва май ойи охирида фаоллаштирилиши мумкин. Аввалроқ, «Ливерпуль» ёзда жамоани тарк этадиган Юрген Клопп ўрнига асосий номзод сифатида Хаби Алонсони кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Алонсо фаолияти давомида «Бавария»да ҳам, «Ливерпул»да ҳам тўп сурган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.