ФУТБОЛ ВА МОЛИЯ: Навқирон бойваччалар
Жаҳон футболида ҳозирнинг ўзида катта иш ҳақи олаётган ёш иқтидорлар пайдо бўлишди.
Дани Алвешнинг онаси собиқ келинидан роса хафа.
«Бир одамни 30 йил едиринг, ичиринг, кийинтиринг, у эса сизни 3 кунда унутади» - хоним ўғлининг собиқ турмуш ўртоғини файласуфларга хос кучли цитата билан қаттиқ танқид қилди. Айтиш жоиз, Дани Алвешга ҳамон 12 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда. Эслатма, Барселона тунги клубларидан биридаги зўрлаш жиноятида айбланаётган футболчи январь ойидан буён ҳибсда...
Энг яхши даврини «Барселона»га бағишлаган Дани Алвеш қамоқхонада туриб, кетма-кет интервью бераётган бир паллада унинг собиқ рафиқаси Жоана Санс ўзини мутлақо четга олмоқда, юз берган воқеликларга нисбатан қандайдир муносабат билдиришдан тийилмоқда: «Бўлди, чекинаман. Дани гапираверсин. Хоҳласа, тан олсин, хоҳласа, рад этсин. Энди унга боғлиқ ишлар ҳақида ҳеч нарса билишни истамайман». Жоананинг ушбу позицияси Лусия Алвеш хонимга асло ёқмади, албатта. Ҳар ҳолда, бразилиялик ҳимоячининг онаси ижтимоий тармоқлар орқали дарҳол жавоб қайтарди модель ролида анча танилган собиқ келинига. Тўғриси, ҳаттоки, Златан Ибрагимович ҳам бу қадар ранг-баранг ва ўткир иқтибос келтиролмасмиди...? «Агар оддий итни 3 кун боқсангиз, у сизни 30 йил эслаб қолади. Агар бир одамни 30 йил едирсангиз, ичирсангиз, кийинтирсангиз, у сизни 3 кунда унутади...», - деб ёзди Лусия Алвеш. Чиндан ҳам, ўта файласуфона, ўткир ва «аччиқ« иборалар йиғиндиси.
Тўғри, Данининг онаси ушбу «ниш» кимга қаратилганини очиқламаган, аммо бу Жоананинг баёнотига муносабат эканлигини фаҳмлаш учун доно бўлиш шарт эмас. Diario Sport нашрида El Periodico хабарига таяниб ёзилишича, Дани Алвеш иши бўйича ҳукм октябрь ёки ноябрда эълон қилинади. Ҳозирча футболчининг собиқ турмуш ўртоғи бетарафлик тактикасини танлаган кўринади: ортиқча изоҳлардан қочиш ва суд ҳукмини кутиш...
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Жаҳон футболида ҳозирнинг ўзида катта иш ҳақи олаётган ёш иқтидорлар пайдо бўлишди.
Никола 3 мавсумда 61та гол урди. Шу билан бирга, у электрик сифатида тўлиқ ставкада ишлади.
«Эмполи»да ижара муддатини ўтаётган «Милан»нинг колумбиялик дарвозабони Девис Васкес La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Тоскана клубидаги мавсумнинг муваффақиятли старти ҳақида фикр билдирди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789