Ҳозирча номзодлар тўрт нафар...

Ҳозирча номзодлар тўрт нафар...

Эрик тен Хагнинг «Манчестер Юнайтед»даги бошқарув даври поёнига етган кўринади.

Нидерландиялик мутахассис ҳали клуб раҳбарияти уни ишдан олиш бўйича бирор хабар айтмаганини таъкидлаётган бир пайтда мутасаддилар бошқа мутахассислар билан музокара бошлаб юборган. Daily Mail нашри хабарига кўра, «Юнайтед» хўжайинлари тез орада Эрик тен Хагни истеъфога чиқариши мумкин. Ҳозирча, бош мураббийликка тўртта номзод танланган. Манчестерликлар биринчи бўлиб, «Барселона»дан кетганидан бери ишсиз юрган Хави Эрнандес билан музокара ўтказди ва унинг режалари ҳақида маълумот олди. Хави «блауграна» билан хайрлашганидан кейин интернетда унинг бўлажак иш жойи ҳақидаги баҳс-мунозаралар ва миш-мишлар тинмаяпти. Афтидан, энди испанияликнинг рафиқаси Нурия оловга мой сепди. У «Инстаграм»да ўғли Хавининг ёнида «Манчестер Юнайтед» футболкасини кийган суратни жойлаштирди. Манчестерликлар нишонида Рубен Аморим, Томас Франк ва Эдин Терзич каби мураббийлар бор. Тез орада улар билан ҳам суҳбат ўтказилади. Шунга қарамай, клуб бошқа номзодларни қидириш ишларини тўхтатгани йўқ.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.