АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ака-ука Дўрмоновлар, Тихонов, Лебедев, Фёдоров, Завальнюк давридаги «Нефтчи» чемпионлик ўйинида ғалаба қозонганидан кейин шундай эсдалик суратга тушганини ҳам тасаввур қилолмайман.
Умуман олганда, 1та ўйиндаги ғалабани катта воқеа сифатида нишонлаш урфи - кичик клуб менталитетидан нишона. Мен учун катта клуб услубида классик байрам - бу Жидда «Ал-Аҳли»си футболчиларининг Саудия Арабистони чемпионати Иккинчи дивизионидаги ғалабани қандай қабул қилишгани.
***
- «Нефтчи» ҳақидаги постга дўстларимдан бири, Фарғона клубининг содиқ мухлиси ярим тунда изоҳ қолдирди: «Ҳозирги замон бошқача! Катта ғалабаларни кўрмаган ёлланма авлод. Таркибда фарғоналик бирор футболчи йўқ. Ҳатто операторни ҳам ўзлари билан олиб кетишган. Фақат у шифокор Муҳиддин. 6 февраль куни Вахтиннинг қолдирилган юбилейи бўлди, аммо клубдан бирор вакил йўқ эди...».
«Нефтчи» бой тарихга эга иккинчи клуб ҳисобланади. Иккинчиси! «Пахтакор»дан кейин ва Самарқанд «Динамо»сидан бироз юқорироқ. Бундан 20 йил аввал «Нефтчи» клуб тарихи бунчалик осон унутилишини тасаввур қилиб бўлмасди. Ўшанда анъаналарга эҳтиёткорлик билан ёндашиш авлоддан-авлодга ўтиб келган ва бу жараёнда энг яхши футболчиларнинг фаолиятни якунлаб, клубда турли лавозимларда қолишгани муҳим роль ўйнаган. «Нефтчи»нинг яхлитлиги билан боғлиқ муаммолар 2013 йили, Юрий Саркисян шармандаларча ишдан бўшатилиши билан бошланган эди. Шундан буён «Нефтчи»нинг руҳини сўндириш учун ҳар ишга қўл урилди. Бу Биринчи лига (ҳозирги Про лига)га тушиб кетишгача олиб келди, шубҳасиз. Виталий Левченко даврида жонланиш бошланди, лекин клуб эмас, жамоада. «Нефтчи» медаллар учун курашга қайтди. Аммо натижаларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш керак, Левченко эртами-кеч кетадиган мураббий. Лекин «Нефтчи» қолади. Шундай экан, клубни қайта тиклаш ишлари билан лоақал биз йўқотган «Нефтчи»ни биладиган ва эслайдиган бошқа одамлар шуғулланишлари керак.
***
- Ижтимоий тармоқларда ФИФАнинг Ривалдо ва Денилсон иши бўйича қарорини икки томон тарифидан изоҳлаб беришимни сўрашди. Гапни бу ФИФА эмас, балки Спорт арбитраж суди қарори эканлигидан бошлаймиз. Ишнинг ўзи ўтган йилнинг февраль ойидаёқ кўриб чиқилган, бироқ қарор энди чиқарилди. Айтганча, CAS сайтида қарор ҳали берилмади. Гарчи қарор футбол инстанция томонидан чиқарилмаган бўлсада, уни бажармаслик имконияти йўқ. Негаки, CAS юрисдикциясини тан олиш - бу футбол федерациясининг ФИФАга аъзо бўлиши шартларидан бири. Боз устига, «Бунёдкор» лицензиялаш тизимида иштирок этишига ариза беришда CAS юрисдикцияси тан олиши ҳақида декларация кўрсатиши шарт. Уумман, CAS қарори юзасидан фақат Швейцария Федерал трибуналида баҳслашиш мумкин. Бироқ бунда апелляция учун асослар унча кўп эмас - юрисдикция йўқлиги, элементар жараёний қоидалар бузилиши (мисол учун, адолатли муҳокама жараёнида ҳуқуқлар бузилиши) ёки ҳукумат сиёсатига номувофиқлик.
Энди нима бўлади? Бир нечта вариант бор.
1. «Бунёдкор» Швейцария Федерал трибуналига чиқади, агар бунинг учун асос топса, албатта.
2. «Бунёдкор» қарзни тўлайди - тўлиқ ёки қисман (агар Денилсон ва Ривалдо билан суммани пасайтириш бўйича келиша олса).
3. «Бунёдкор» тўлашдан бош тортади ва фаолиятини тўхтатади.
2-3-вариантлар ФИФАнинг вақтинча санкциялари (очко олиб ташлаш, лига бўйича пасайиш, трансферлар тақиқи)га олиб келиши мумкин, агар «Бунёдкор» CAS томонидан белгиланган муддатга амал қилмаса.
Ривалдонинг эътирози «Зеромакс» компаниясига қаратилгани ва «Бунёдкор» жазолангани тушунарсиз эканлиги ҳақида ёзишмоқда. Гап шундаки, Ривалдо ва бошқа легионерларда уч томонлама шартнома бўлган: футболчи, клуб ва «Зеромакс» ўртасида. Оддий ифода этганда, легионерлар «Бунёдкор»да ўйнашсада, маош ва бошқа тўловларни «Зеромакс» ўз зиммасига олган. Шунинг баробарида тушунишимча, ўтказмалар «Зеромакс»нинг Швейцариядаги ҳисоб рақамларидан амалга оширилган. Бунда пул футболчиларнинг хорижий банклардаги рақамларига тушган. Яъни Ўзбекистон банк кенгликлари четлаб ўтилган. Бу эса уч томонга ҳам собиқлар, банк ўтказмаларидан иқтисод қилиш, ўша вақт Ўзбекистонда бўлган валюта конвертацияси муаммоларидан қочиш имконини берган. Ривалдо «Бунёдкор» билан янги шартнома тузганида эса, тўлов мажбурияти қандайдир тарзда «Зеромакс» зиммасидан клубга ўтган. Тўғри, янги битимда ҳам «Зеромакс» кўрсатилган, гарчи бундан ҳеч қандай маъно қолмаган бўлсада. Шундай экан, Ривалдонинг «Бунёдкор»га эътирози асосли, буни CAS қарори ҳам тасдиқлаб турибди.
***
- «Ал-Айн» 7та гол урилган оловли ўйин якунида пенальтилар серияси бўйича устун келиш асносида ОЧЛ ярим финалига чиқдив а БААни ОФК клублар рейтингида 2-ўринга кўтарди. 3-ўринга сурилган Қатар энди 0,043 балл ортда қолмоқда. Ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган «Ал-Наср» ҳам рейтингда Саудия Арабистони ҳисобига маълум даражада очко олиб келди. Натижада рейтинг тарихида илк марта муайян мамлакат 100 балл маррасидан ошди. Тўғри, эслатиш керак, ҳозирги рейтингда олдингидек 4 ёки 5 эмас, балки илк марта 8 мавсум натижалари ҳисобга олинмоқда.
***
- Яқинда Суперлига клублари ўтган мавсум «тоза ўйин вақти» бўйича қандай статистика қайд этишганини кўриб, бундан 10 йилча олдин ОФК «Вақтни чўзма, ўйна!» кампаниясини бошлаганини эсладим. Ушбу ташвиқотдан мақсад жамоаларни ҳар бир баҳсда «тоза ўйин вақти»ни камида 60 дақиқага оширишга мажбурлаш эди. 60 дақиқа - бу ўйиннинг 60 фоизидан яққол явно кўп. Демак, ОФК томонидан 10 йил олдин қўйилган марра бизнинг клублар учун баландлигича қолмоқда.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789