Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Сизга яхши маълумки, Париж-2024 Олимпиадаси 1-турида дебютант Ўзбекистон амалдаги кумуш медали соҳиби Испанияга қарши майдонга тушди.
Тан олиш керак, Париждаги «Парк де Пренс» стадионида ўтган баҳсда Темур Кападзе шогирдлари номдор рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатишди ва ўйин бўйича ҳам бемалол "бас кела" олишди. Бироқ, яратилган хавфли вазиятлардан фойдаланиш борасида алар аниқроқ ҳаракат қилишди.
Айтганча, учрашувнинг 45+3-дақиқасида Ҳамралиевга "ишлаб топган" 11 метрлик жарима зарбасини Шомуродов голга айлантирди – 1:1. Шундай қилиб Элдор – Ўзбекистоннинг Олимпиадалар тарихидаги илк голи муаллифига айланди.
Яна бир ўйиннинг "кульминацион" нуқтаси 2- бўлимнинг 60-дақиқасида содир бўлди. Зотан, Аббос Файзуллаевнинг қўполлигидан сўнг белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини Серхио Гомес амалга оширди. Бироқ, "Насаф"нинг "штатдаги пенальтичиси" Абдувоҳид Неъматов эса зарбани қайтаришга муяссар бўлди.
Аммо кўп ўтмай, Гомес ҳимояччиларимизнинг эътиборсизликлари туфайли гол уришга муяссар бўлди ва испанларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача вакилларимиз ҳисобни тенглаштириш учун қатор вазиятларга эга бўлишди. Бир сўз билан айтганда майдоннинг ҳар бир қаричида кураш олиб боришди. Аммо Испания турнир тарихида илк учрашувини ўтказган Ўзбекистонга қарши баҳсда ғалабани сақлаб қолишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 2-тур доирасида 27 июл куни Мисрга қарши майдонга тушади. Баҳс Нант шаҳрида бўлиб ўтади.
Париж-2024 Олимпиадаси. «С» гуруҳи. 1-тур
24 июл (чоршанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ИСПАНИЯ – 1:2 (1:1)
Бош ҳакам: Даҳане Бейда (Мавритания)
Голлар: Элдор Шомуродов 45+3-пен. – Марк Пубил 28, Серхио Гомес 62.
Фойдал. пеналти: Серхио Гомес, 60 (дарвозабон)
Ўзбекистон: 1.Абдувоҳид Неъматов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 18.Абдурауф Бўриев (8.Русланбек Жиянов, 67), 15.Умарали Раҳмоналиев, 10.Жасур Жалолиддинов (17.Диёр Холматов, 67), 11.Остон Ўрунов (9.Ҳусайн Норчаев, 60), 14.Элдор Шомуродов (19.Иброҳим Ибрагимов, 80) 7.Аббосбек Файзуллаев.
Испания: 1.Арнау Тенас, 2.Марк Пубил, 4.Эрик Гарсия, 5.Пау Кубарси (12.Пачеко, 46), 3.Хуан Миранда, 6.Пабло Барриос, 10.Алекс Баэна, 11.Фермин Лопес (16.Адриан Бернабе, 76), 14.Аймар Орос (7.Диего Лопес, 77), 17.Серхио Гомес, 9.Абел Руис (18.Саму Омородион, 86).
Огоҳлантиришлар: Пау Кубарси 7, Марк Пубил 37, Адриан Бернабе 80 – Жасур Жалолиддинов 36, Абдурауф Бўриев 61, Диёр Холматов 68.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789