Почеттинога Англияни топширишмоқчи

Почеттинога Англияни топширишмоқчи

«Челси»дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино олдидан кутилмаган вариантлар пайдо бўлмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, агар аргентиналик мутахассис Европа чемпионати якунлангунга қадар ўзига янги клуб топмаса, унга Англия терма жамоасини бошқариш ваколатини топширишади. Маълумки, «уч шерлар»ни анчадан бери бошқариб келаётган Гарет Саутгейт қитъа чемпионатидан кейин лавозимини бўшатиши кутилмоқда. Замонавий футбол ватанида терма жамоага устозлик қилиш Маурисио Почеттинони ўзини ҳам қизиқтириб келаётган вариантлардан экани айтилмоқда. Бундан ташқари, 52 ёшли мутахассисга «Манчестер Юнайтед» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси ҳам иш беришга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.