Анчелотти: “Бугунги ўйин ҳам доимгидек қизиқарли ўтади”

Анчелотти: “Бугунги ўйин ҳам доимгидек қизиқарли ўтади”

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 5-тур "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

 

"Ливерпуль" - "Мадрид" ўйини ҳар доимгидек қизиқарли ўтади. Иккала жамоа ҳам бу мусобақанинг фахрий клубларидан ҳисобланишади. Кўрамиз, эртага ким ўз ўйинини намойиш қила оларкин. "Ливерпуль" ҳамиша рақобатбардош клуб бўлган. Бу Клопп пайтида ҳам, янги мураббий билан ҳам шундай.

Биронта одам ҳам менга футболчи алмаштиришни қандай амалга оширишим кераклигини ўргата олмайди. Ҳеч ким. Мен 1300 та ўйин ўтказганман, 1300 та бошланғич таркиб ишлатдим, 4000 та алмаштирув амалга оширганман.

Мусобақани кучли саккизликда тугата оламизми? Билмадим, бу саволга ҳозир жавоб бериш қийин. Жароҳатлар "Мадрид"нинг эмас, футболнинг муаммоси, у ҳамма жойда бор. Тақвим ҳаддан ташқари зич.

Трент? Мен у ҳақда гапира олмайман, у "Ливерпуль" футболчиси.

Рауль Асенсио? У жуда ҳам ишончли ўйнамоқда. У кўп ишлаяпти ва ўз ишини яхши бажаряпти, у эртага ҳам яхши ўйнашига ишонаман.

Винисисус? У яхши жисмоний ҳолатда эди, лекин жароҳат олди. Баъзан шундай ҳам бўлади, футболчи жароҳат олади. Нега? Жавоб аниқ. Ўйинлар ҳаддан зиёд кўп.

Бизда фавқулотда ҳолат эди, ўнг қанот ҳимоячиси йўқ эди, шунинг учун у ерда Вальвердени ўйнатишга мажбур бўлдик. Айтиш керакки, Вальверде ўнг қанот ҳимоясида жуда яхши ўйнади. Лукас Васкес жароҳатидан қайтди, машғулотларда жуда яxши ишлади ва эртанги ўйинда майдонга тушиши ҳам мумкин.

Эртанги ўйин аввалгиларидан фарқ қилади. Биз иккита ўйинда ютқаздик, шундай экан, эртага очко олишимиз шарт, - деди мутахассис.