Футболчининг собиқ рафиқаси ана шу сабаб яна судга мурожаат қилди. Суд ҳам даъвогар тараф, яъни россиялик посбоннинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига қарор чиқарди. Унга кўра, Сафонов аввало 60 миллион рубль қарзини қайтариши ва алимент учун ойлик маошининг 25 фоизини тўлаши керак. Ҳисоб-китобларига кўра, болани бир неча йил боқиш учун унга қарийб 300 миллион рубль керак бўлади. Бундан ташқари қизалоқ болалар боғчасига қатнаши учун қўшимча равишда 2 миллион рубль талаб қилинади. Барчаси, шу билан тугайди деб ўйлайсизми? Йўқ. Матвей Сафонов қизалоқнинг қуйидаги машғулотлари учун ҳам сарф-ҳаражат қилишига тўғри келади:
* Хитой тили курси - ҳафтасига 2 марта;
* От спорти машғулоти - ҳафтасига 1 марта;
* Теннис машғулоти - ҳафтасига 2 марта;
* Мусиқий театр - ҳафтасига 2 марта;
* Эстрада санъати мактаби - ҳафтасига 2 марта;
* Рассомчилик - ҳар куни.
Аммо бу қарорга нисбатан футболчи ҳам адвокат йўллади ва тез орада ижро юзасидан судга апелляция киритишни режалаштирган.