АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Криштиану Роналдунинг барқарорлик сири нима?
37 ёшли Криштиану Роналду якунланган мавсум ҳам ўз клубининг энг яхши тўпурари бўлди. Португалиялик юлдуз қайси чемпионатда ўйнамасин, кетма-кет 16 мавсумдан буён барча турнирлар ҳисобидан жамоаси-да гол уриш масаласида байроқдорликни бировга бераётгани йўқ. Ҳа, у бу сафар нисбатан камроқ гол билан чекланди. Ҳарқалай, ушбу ажиб серия бошланган мавсум-2006|2007ни ҳисобга олмаганда, қолганларида ҳар сафар 24тадан кўп гол йиққанди. Қизиқ, Кришнинг барқарорлигида қандай сир бор?
Сир бор, албатта. Бу - Криштианунинг сакровчанлик қобилияти. Португалиялик юлдуз «Ювентус»да «Сампдория»га қарши ўйинда 256 сантиметр баландликдаги тўпни дарвозага йўллаганида, ҳамма ақлдан озганди, гўё. Ўшанда қизиқувчан фанатлар ҳаттоки, кўчада тўпни 2,56 метр баландликка қўйиб, унга сакраш орқали тегинишга уриниб кўришган, аммо... Табиийки, Роналдунинг сакровчанлик қобилияти муайян машқлар самарасидир.
Жисмоний салоҳият. 2011 йили суратга олинган Ronaldo: Test to the Limit ҳужжатли фильмида спорт йўналиши олимлари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, Роналдунинг тезлиги, жисмоний қуввати ва шароитга тез мослашишини обдон таҳлил қилишди. Асосий хулоса: Криштиану организмидаги ёғ миқдори одатий меъёрдан 3 фоиз кам. У ақлга сиғмас сон айланаси (61,7 см.) эвазига 25 метр масофани 3,61 сонияда босиб ўтган (профессионал спринтер натижаси - 3,58 сония). Айнан бақувват оёқлар юқори сакрашни таъминлайди. Таъкидланишича, Роналду «МЮ»даги биринчи давриданоқ сакровчанлик қобилиятини ривожлантириш учун болдир ва сон мушакларига қаратилган махсус машқларга алоҳида эътибор қарата бошлаган. Хусусан, махсус тебранма стулдан фойдаланган. Тана мушакларининг идеал ҳолатга келтирилгани ҳавода бир муддат мувозанатни сақлаб туришини ҳам таъминлайди.
Техник салоҳият. Роналду одатда тўпга рақибидан нисбатан кечроқ сакрайди ва бунда тиззаларини имкон қадар букади. Бу - сакраш илми. Маълум бўлишича, букилган тизза ҳавода бир муддат муаллақ туришга ёрдам беради. NBA баскетболчилари ҳам худди шу сакраш техникасидан кенг фойдаланишади. Шунингдек, сакраш пайти тўғри позиция танлаш муҳим. Криш «иккинчи қават» курашига қандай киришиш масаласига ҳам илмий назария асосида ёндашади.
Тикланиш салоҳияти. Тўғри тикланиш — тананинг жисмоний салоҳиятини узоқ вақт бир хил ушлаб туришнинг асосий шарти. Криштиану ҳар бир ўйин ёки оғир машғулотдан сўнг тана мушакларини табиий ҳолатга келтириш учун бассейнда махсус дастур асосида ишлашдан эринмайди. У шунингдек, зўриқишлардан вақтида қутулишда 60 минг еврога харид қилинган криотерапев камерадан ҳам фойдаланади.
Криштиану Роналду охирги 16 мавсумда ўз клубининг тўпурарлари пойгасида
2006|2007 («МЮ»): Криштиану Роналду - 23та; Уэйн Руни - 23та; Луи Саа - 13та
2007|2008 («МЮ»): Криштиану Роналду - 42та; Карлос Тевес - 19та; Уэйн Руни - 18та
2008|2009 («МЮ»): Криштиану Роналду - 26та; Уэйн Руни - 20та; Карлос Тевес - 15та
2009|2010 («Реал»): Криштиану Роналду - 34та; Гонсало Игуаин - 29та; Карим Бензема ва Кака - 9тадан
2010|2011 («Реал»): Криштиану Роналду - 53та; Карим Бензема - 26та; Гонсало Игуаин - 13та
2011|2012 («Реал»): Криштиану Роналду - 60та; Карим Бензема - 32та; Гонсало Игуаин - 26та
2012|2013 («Реал»): Криштиану Роналду - 55та; Карим Бензема - 20та; Гонсало Игуаин - 18та
2013|2014 («Реал»): Криштиану Роналду - 51та; Карим Бензема - 24та; Гарет Бэйл - 22та
2014|2015 («Реал»): Криштиану Роналду - 61та; Карим Бензема - 22та; Гарет Бэйл - 17та
2015|2016 («Реал»): Криштиану Роналду - 51та; Карим Бензема - 28та; Гарет Бэйл - 19та
2016|2017 («Реал»): Криштиану Роналду - 42та; Альваро Мората - 20та; Карим Бензема - 19та
2017|2018 («Реал»): Криштиану Роналду - 44та; Гарет Бэйл - 21та; Карим Бензема - 12та
2018|2019 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 28та; Пауло Дибала - 10та; Марио Манжукич - 10та
2019|2020 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 37та; Пауло Дибала - 17та; Гонсало Игуаин - 11та
2020|2021 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 36та; Альваро Мората - 20та; Федерико Кьеза - 14та
2021|2022 («МЮ»): Криштиану Роналду - 24та; Бруну Фернандеш - 10та; Жейдон Санчо ва Маркус Рэшфорд - 5тадан
А.абдувалихўжаев тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789