Soccer.ru сайти футбол оламининг таниқли вакиллари гоҳида бошқа образга киришларига эътибор қаратиб, энг ёрқин, қизиқарли «сиймо»ларни фотожамланма сифатида тортиқ этди. Ким ўзига энг мос роль танлаганини баҳолаш эса ҳамманинг шахсий қарашига боғлиқ, албатта.
«Ювентус» вакили Уэстон Маккенни жуда қўрқинчли кўринади...
«Ювентус»нинг яна бир футболчиси Адриен Рабьо ҳам яхшигина қўрқув уйғотишни ўйлади, чоғи... У Фредди Кругер ролида...
«МЮ» ярим ҳимоячиси Каземиро Бэтмен қиёфасида...
Нима, «Лос-Анжелес»нинг италиялик ҳимоячиси Жоржо Кьеллини болалигида қароқчи бўлишни орзу қилганми...?
Бу образ остида Испания миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Вилья яширинганини дарҳол билиш қийин-ов...
Баҳо беринг, ушбу либос Жейми Каррагерга ярашибдими?