АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболчи 25 ёшга етса, бу икки нарсани англатади. Биринчидан, топ-клубда бир неча йил ичида суперюлдуз ёки муҳим футболчига айланиши керак.
Иккинчидан, агар у номаълум жамоада ўйнашда давом этса, унинг юлдузи порлаши даргумон. Албатта, истиснолар мавжуд. Ҳеч қачон профессионал мартаба ҳақида орзу қилмаган Жейми Вардини назардан четда қолдириш мумкинми? Яна бир ёрқин мисол - Рафинья Диас. «Лидс» етакчиси ёзги трансфер ойнасида кўпчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди. «Барселона» ва «Арсенал» томонидан қизиқиш билдирилаётган футболчи яқинда хорижлик ҳамкасбларимиз билан суҳбатда ҳаёти ҳақидаги қизиқарли фактлардан гапирди.
«Менга зўравонлик билан таҳдид қилишди»
- Меҳмондаги ўйиндан олдин кийиниш хонасида эдик. Эшикни тақиллатиб, уни бузмоқчи бўлишди. Улар кўпчилик эди. Парво қилмадим. Бу жуда машҳур мусобақа - Варзея эди. Варзея нима эканлигини тушунтириш қийин, буни бразилияликлар яхши билишади. Ушбу мусобақа таъмини ҳис қилиш учун ўша муҳитда ўйнаш керак. Шундагина тушуниш осонроқ бўлади. Ҳар бир бола академияларга киришни хоҳлайди. Бу оилангизга ёрдам бериш, пул топиш ва профессионал бўлиш имкониятини яратади. Академиядан жой тополмаган болалар айнан Варзеяда қатнашишади. Бу ҳақиқатан ёввойи Ғарб, маҳаллий ҳамжамият томонидан ташкил этилган мустақил турнирлар тармоғига ўхшайди. Даража академияларга қараганда анча паст. Ҳар қандай футболчи майдонга тушиши мумкин, ҳатто шартнома ҳам керак эмас. Сиз лойда ўйнайсиз, жазирама иссиқ, чанг, қум... Кимдир уйидан тўп олиб келади. Кўпинча дарвозада тўр йўқ, фақат устунлар мавжуд. Қалқонларни унутасиз. Битта жамоа шунчаки формасиз ўйнайди. Майдонда уруш кечади, омон қолиш учун, ҳаётлари шунга боғлиқдек ўйнашади. Яхшиямки, ўлим таҳдидлари шунчаки таҳдидлигича қолади. Ўйинлар пайти майдон атрофида қурол билан турган одамларни кўриш мумкин. Гол уришга ўта қулай вазият бўлганда, кутилмаганда, ўқ овози эшитилади. Дайди ўқ қаерга боришини билмайсан... Шунинг учун доим айтаман, агар Варзеяда қатнашсанг, кейинроқ исталган жойда ўйнай оласан. Европадаги катта финалларми, 90 минг кишилик стадионми, фарқи йўқ. Варзеянинг кўплаб турнирларида иштирок этганимдан ҳали ҳам фахрланаман. Шу ўйинлар мени ҳақиқий эркакка айлантирди. Ҳозир ўйнаётганимда, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилишларини истайман. Босим ва таҳдидлар бўлишини хоҳлайман. Бу мени ҳаракатга келтиради.
«Менинг иккита оилам бор эди»
- Бири уйда, иккинчиси ташқарида. Порту-Алегридаги фавелада улғайганларнинг иккита ҳақиқий оиласи бўлади. Дўстларингиз иккинчи оилага ўхшайди. Эртами-кеч улар сизнинг ёрдамингизга эҳтиёж сезади, сиз ҳам уларга таянасиз. Уйимиз шаҳар марказидан узоқда бўлгани сабабли баъзи ўйинларга эрталаб жўнаб, кечқурун қайтишга мажбур бўлардик. Кўпинча овқат ейишга зўрға имконият бўларди. Дўстингиз емишини сиз билан баҳам кўрса, уйга оч бормайсиз. Баъзида сафар учун умуман пулим бўлмасди ва йиғлардим, чунки футбол ўйнашни жуда хоҳлардим. Аммо дўстларим кўпинча автобусга пул тўлаш орқали ёрдам беришарди. Ҳеч биримизда овқат бўлмаганида, кўчада бегоналардан сўрардик. Умидсизлик шунга мажбур қиларди, биз жуда оч эдик. Одамлар биздан қўрқишарди, футболдан кейин ҳаммаёғимиз ифлослигини кўриб, бизни ўғри деб ўйлашарди. Бу жуда ачинарли, ахир бизга фақатгина емиш керак эди. Камдан-кам ҳолларда бундай тиланчиликка жазм этардим. Ота-онам дастурхонга овқат топиш учун кўп меҳнат қилишарди, аммо биз бой эмасдик. Уйимиз шунчалик кичкина эдики, ётоқхонада ота-онам ва укам билан бирга ётишга мажбур бўлдим - итлар ҳам, мушуклар ҳам ўша ерда!
«Роналдиньонинг туғилган кунига борганман»
- Сеҳрли янграйди, тўғрими? Бу қандай содир бўлди? Етти ёшлигимда отам самба оркестрида мусиқачи бўлган ва улар тадбирда ишлашган. Роналдиньо мен улғайган жойда туғилган ва отам билан амаким уни билишарди. Ҳамиша Роналдиньога ўхшашни, у каби майдондаги ҳар бир дақиқадан завқ олишни хоҳлардим. Ўша зиёфат унинг биринчи марта «Барселона»да ўйнай бошлаганида уюштирилганди, адашмасам. Бу данғиллама уйга қандай келганимни эслайман, у эшик олдида туриб, ҳаммани табриклаб, қучоқлаётганини кўрдим. Мени бағрига олди, бирга юрдик. Ўзимни йўқотиб қўйгандим, қандай муносабат билдиришни билмасдим. Аммо унинг жозибаси ҳатто энг совуқ болани ҳам эритиши мумкин, ҳаммага жуда яхши муносабатда бўлади. Ишончим комилки, бу мен қатнашган энг яхши туғилган кун кечаси эди, лекин меники эмасди. Ўшандан бери Роналдиньо билан кўп марта учрашганман, у билан дўст тутинганимдан бахтиёрман. У ҳатто ўйинларимни томоша қилади ва ўйинимдан завқланишини айтади.
«Бруно Фернандеш - катта акам»
- Уни камида шундай биламан. Дўстлигимиз «Спортинг»да жамоадош бўлишимиздан олдин бошланган. У ерга боришимни билгач, мен билан ўйнашни интиқлик билан кутаётганини айтиб СМС ёзди. Бруно янги муҳитга тезда мослашишимда ёрдам берди. Португалияда жуда кўп гаплашардик, овқатланиш учун бирга чиқардик. У «Ренн»га боришимни маслаҳат берди. Бу йигит жуда ақлли. Лидсга учиб кетаётганимда, услубим ушбу лигага мос тушишини таъкидлаганди. У яна ҳақ бўлиб чиқди. Фернандешнинг ёнида юришдан, ҳаракатларидан илҳом олардим. Ҳеч кимнинг у каби юқори даражада катта меҳнат қилганини кўрмаганман. Брунонинг ишини такрорлаш жуда қийин, лекин агар сиз етарлича ҳаракат қилсангиз ва унинг айтганларини тингласангиз, савиясига яқинлашишингиз мумкин.
«Менинг кумирим Тьерри Анри эди»
- Отам билан Премьер-лига ўйинларини текин каналлар орқали томоша қилардик. Анри учарди, бу ҳақиқий фантастика. Кросслари, голлари, бунга ақл бовар қилмасди. Стадионлар доимо тўлиб-тошганини ҳам эслайман: қўшиқлар, ҳайқириқлар, шовқин... Тафсилотлари эсимда йўқ, лекин Рестингдаги хароба бир барда ўтиргандик, отамга «Бир кун ўша ерда ўйнайман», дедим.
«Илк учрашувда Бьелса мени туртиб юборди»
- У қаердандир пайдо бўлди! Ҳозиргина Лидсга келдим, биринчи машғулотимга бордим, лекин биз бошлаганимиздан кейин у кўринмади. Ўзим тўп ўйнаб юргандим, кимдир орқамдан туртди. Ўгирилиб қарасам, Бьелса турибди. Ростини айтсам, хавотирда эдим. Кўпчилик менга: «Ҳой, сен Бьелса билан ишлайсан», деганди, шунинг учун унинг зўр эканлигини билардим. Аммо Марсело энг камтар мураббий ва мени дарҳол дам олишга мажбур қилди. «Лидс»га келганим билан табриклади ва ёрдам бериш учун шу ерда эканлигини ҳам айтди. Биринчи ойларда машғулотни тўхтатиб, мени четга тортар ва қаерга боришни, қандай қарорлар қабул қилишни тушунтирарди. Ундан қарздорман. Айтганча, Марсело ҳар доим ғалаба қозониш учун ўйнайди. Кимга қарши ва қаерда ўйнашимиздан қатъий назар, биз ҳеч қачон тактикамизни ўзгартирмаймиз. Менга бу ёқарди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789