Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) ниҳоят, миллий жамоалар ўртасида ҳам ҳудуд чемпионати йўлга қўйилишини маълум қилгач, бу борада қизиқиш баробарида саволлар кўпайганидан-кўпайди
. Марказий Осиё чемпионати хусусан, Россия матбуоти учун ҳам асосий мавзулардан бирига айланди. Дейлик, ТАСС ахборот агентлиги турнир ҳақида ишончли маълумот бериш мақсадида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовни суҳбатга чорлади. Шу тариқа ҳакамлик давридаёқ Россияда катта ҳурмат топган мутахассисимиз илк марта Марказий Осиё чемпионати ҳақида батафсил гапирди. Асосийси, Эрматов ҳам Россия миллий жамоаси дебоча турнирда меҳмон сифатида қатнашишини тасдиқлади.
Турнирдан мақсад
- Биринчидан, CAFA ташкилотига аъзо мамлакатлар миллий жамоалари бундай турнирнинг йўлга қўйилишидан жуда-жуда манфаатдор. Иккинчидан, агар тарихга назар солсак, Россиянинг «Спартак», «Зенит», «Динамо», «Торпедо» каби номдор клублари ва «Пахтакор», «Помир» ёки Марказий Осиёнинг бошқа байроқдор вакили ўртасидаги ўйинлар мухлисларда ҳамиша катта қизиқиш уйғотган. Кўпчилик ўша вақтлар стадионларда қандай муҳит ҳукм сурганини яхши эслайди. Дейлик, деярли ҳар бир ўйинда трибуналар мухлислар билан лиқ тўларди, кучли аншлаг кузатиларди.
Россия термаси иштироки
- Ўйлайманки, Россия миллий жамоасининг CAFA чемпионатида қатнашиши нафақат мухлисларни қизиқтиради, балки ташкилотга аъзо мамлакатлар жамоаларини ҳам етарлича руҳлантиради. Ҳар ҳолда, бундай рақиб билан ўйнаш анча қизиқ. Муҳими, ушбу чемпионат бошқа турнирларга тайёргарлик кўриш масаласида айни муддаодир.
ЎФА номидан кафолат
- Ўз навбатида, ЎФА турнир юқори савияда ўтишини кафолатлайди. Жумладан, стадионлар ва майдонлар шай ҳолатда бўлади. Тушунарлики, Россия миллий жамоасининг қатнашуви мусобақага нисбатан қизиқишни ҳар томонлама оширади. Бинобарин, Россия термаси нафақат Европа, балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга. Шундай экан, бундан жамоани янги турнирда кўриш ташкилотчиларга ҳам қизиқ, албатта.
Ўзбекистондан 3та стадион
- Ўзбекистон яқинда 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилди. Турнир жуда муваффақиятли ташкил этилганини Россияда ҳам эшитишгандир... Айниқса, барча майдонлар аъло даражада тайёрланганди. Мана, ФИФА ва ОФК мусобақага тайёргарлик ишларини юқори баҳолади. Энди CAFA чемпионатига ҳам Тошкентдаги «Бунёдкор», «Жар» ва «Пахтакор» стадионларини тайёрламоқчимиз. Асосий ўйинлар U-20 тоифасидаги Осиё кубоги финалига ўз бағрини очган «Бунёдкор» стадионида ўтказилади.
ФИФА кунлари доирасида (9-21 июнь оралиғи) Тошкент ва Бишкек шаҳарларида ўтказиладиган турнирда Россия, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон термалари қатнашиши аниқ. Осиёнинг яна бир жамоаси тарихдаги биринчи CAFA чемпионати иштирокчисига айланади. Олдинроқ бу борада Таиланд термасига таклиф юборилгани айтилганди, бироқ тайликлар молиявий сабаблар ўлароқ, турнирга келолмайдилар, чоғи. Матбуотда Хитой термаси ҳам вариант сифатида келтирилганини айтиш ўринли. Режага мувофиқ, 8та жамоа икки гуруҳда курашга киришади. Якунда квартетларда ғолиб чиққан жамоалар финалга чиқади. Иккинчи бўлган термалар ўртасида 3-ўрин учун ўйин ташкиллаш кўзда тутилган. Эътиборли томони, мусобақага Россиянинг йирик компанияларидан бири - «Газпром» ҳомийлик қилади. Яна бир маълумотни қайд этиш жоиз - Равшан Эрматов жорий йилдан Россия футбол иттифоқи Эксперт-ҳакамлар қўмитаси аъзоси сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789