«Реал» футболчилари Мбаппедан қаттиқ норози

«Реал» футболчилари Мбаппедан қаттиқ норози

«Реал» ўйинчилари орасида Килиан Мбаппенинг ўйин услуби ва майдондаги ҳаракатларига эътироз билдираётганлар кўпайиб бормоқда.

Relevo нашрининг маълум қилишича, футболчилар орасида норозилик келиб чиқишига франциялик ҳужумчининг ўйинларда ортга қайтмаётгани ва ҳимояланишга ёрдам бермаётгани сабаб бўлаяпти. Хусусан, «Барселона»га қарши учрашувда Мбаппе атиги саккиз километр югурган. Килианнинг ҳимояга кўмаклашмагани ортидан бошқа футболчиларнинг иши кўпаяётгани таббий. Хусусан, энг катта оғирлик Жуд Беллингемга тушяпти. Статистик таҳлиллар Мбаппе ортга қайтмагани учун Беллингем унинг ўрнини ёпишга мажбурлиги ва англиялик футболчининг бир ўйинда босиб ўтган масофаси сезиларли даражада ортганини кўрсатяпти. Жамоадагилар Килиан ўзига нисбатан танқидий қарашини ва ҳимояга ёрдам бериш ҳам муҳим аҳамият касб этишини тушуниб етишини исташябди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.