Ўйин вақтида майдонни тарк этган Косово термасига техник маҳлубият ёзилди.

Ўйин вақтида майдонни тарк этган Косово термасига техник маҳлубият ёзилди.

Миллатлар лигасида содир бўлган воқеа юзасидан УЕФА қарор чиқарди.

Косово терма жамоаси футболчилари Руминияга қарши Миллатлар лигаси баҳси вақтида майдонни тарк этганди. Воқеа асосий вақтга қўшиб берилган дақиқалар пайтида содир бўлганди. Косово ва Руминия терма жамоаси футболчилари ўртасидаги жанжалдан сўнг мухлислар "Сербия, Сербия!" деб бақириб, майдонга буюмлар ота бошлашганди. Косово футболчилари руминиялик мухлисларнинг ўзини тутишидан норози эканликларини айтиб, майдонни тарк этишганди. 

УЕФА бу иш учун Косово терма жамоаси 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзишга қарор қилди ва жамоани 6 минг евро жаримага тортди. Руминия футбол федерацияси эса мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб 128 минг евро жаримага тортилди. Руминия мухлислари стадионда таҳқирловчи қўшиқлар куйлаш, майдонга буюмлар улоқтириш, пиротехника воситаларидан фойдаланиш ва яна бир қатор ҳуқуқбузарликларда айбланди. 

Бундан ташқари, Руминия терма жамоаси кейинги учрашувини мухлисларсиз ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.