ФУТБОЛ АТРОФИДА: Ибратли афсоналар
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Танқид қилавериб, уни яна қочириб юбормайлик...
Aзиз мухлисларимиз эслашса керак, миллий жамоамиз сентябрь ойида 2та ўйинни қийинчилик билан ўз фойдасига ҳал этгач, кўплаб мутахассислар ва журналистлар Сречко Катанец шогирдларининг ҳақиқий кучи октябрдаги баҳсларда яққолроқ кўриниши ҳақида фикр билдиришганди. Мана, 10-ой тақвимига киритилган ўша икки муҳим ўйин ҳам ортда қолди. Бош жамоамиз ўзи учун икки ноқулай рақиб билан тенгма-тенг жанг қилиб, 4 очко олди. Шу тариқа ЖЧ саралаши гуруҳидаги жами очколаримиз сони 10та етди. Асосийси, айни ҳолатда 3-4-ўринларда турган рақиблардан 6 очко даражасида олдиндамиз. Шундай вазиятда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда миллий жамоамизнинг ўйин сифати борасида жиддий танқидлар янграмоқда. Барча салбий мулоҳазалар билан танишиб, уларни битта умумнуқтада бирлаштирсак, аён бўладики, Сречко Катанец томонидан бош жамоамиз ўйинига татбиқ этилаётган футбол фалсафаси жамоатчиликка у қадар маъқул тушмаяпти.
Хўш, вакилларимиз ноябрдаги ўйинларда ҳам шундай қийинчилик билан, амал-тақал қилиб, ғалаба қозонишса ва яна 6 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишса ҳам, танқидий найзалар санчилиши давом этадими? Бу қанақаси, шу ҳам адолатданми? Миллий жамоа 10 очко жамғариб, асосий рақибларини катта фарқ билан ортда қолдираётган паллада нега негатив ўй-хаёлларни нари сурмаяпмиз? Aввалги мақолаларимизда биз ҳам Сречко Катанецнинг бош жамоамиздаги фаолиятига эҳтиёткор муносабат билдиргандик. Шунинг баробарида агар жамоамиз расмий учинчи ўйинда ҳам форсларга ютқазмаса, бу словениялик мутахассисда нимадир борлигини англатишини ёзган, шундай хулоса чиқарган эдик. Хайриятки, ўша хулосамиз ижобий маънода ўз исботини топди. Aна, Роберто Манчини Саудия Aрабистони термаси билан тил топишолмади ва бизнинг жамоамизга нисбатан икки баравар кам очко тўплади. Зўр мутахассис бўлса-ю, зарур натижани таъминлай олмаса, ундан нима наф? Aнчагина қўпол-ку, лекин халқимизнинг «Така бўлсин, сут берсин» қабилидаги ҳазиломуз луқмаси бош жамоамизнинг бугунги ҳолатига ғоят мос тушади. Кимдир миллий жамоамиз ўйинида тартибсизлик, парокандалик, услубсизлик каби жиҳатлар бўртиб кўринаётганини айтиб, вазиятни реал баҳолашга чорламоқда. Қисқаси, бош жамоамизнинг ўйини аксарият мухлислар ва мутахассисларга унча ёқмаяпти. Улар ўзларича бу ҳолатда мағлубиятсиз серия давом этишига шубҳа билан қарашмоқда.
Шу ўринда «Ёш китобхон» танловида ўзимиз кузатган икки воқеани келтирмоқчимиз. Иштирокчилардан бири танловнинг энг қуйи босқичи бошланган палладаёқ белгиланган адабиётлар рўйхатидаги 60та китобдан 50тасини ўқиб чиққанди. Иккинчи иштирокчи эса 60та китобдан 10таси билангина танишишга улгурган эди. Қойил қолиш керакки, иккинчи иштирокчининг омади чопиб, 15-20та китоб мутолааси билан танловнинг Республика босқичига кўтарилди ва ғолибликни қўлга киритди. Биринчи иштирокчига эса, танловнинг вилоят босқичида 10та ўқимаган китобидан саволлар тушди ва у кейинги раундга ўтолмади. Ишончимиз комил, зукко мухлислар аллақачон нима демоқчи эканлигимизни тушунишди. Терма жамоамиз мана шу «валидол» ўйини билан ноябрь ойидаги икки учрашувда ҳам ғалаба қозонса, бунга нима дейсиз? Шундай бўлиши мумкин эмасми? Назаримизда, бу тахминнинг реалликка айланиш эҳтимоли жуда юқори. Жалолиддин Машарипов мухлислар билан мулоқотда сал қизишиб кетган бўлса, Отабек Шукуров ҳадди сиғиб, қалам аҳлидан андак ўпкаланса, буни тўғри тушуниш даркор. Зеро, бу йигитлар терма жамоа либосида мағлубиятга учраб, майдондан бош эгиб чиқишдек оғир дамларни бошдан ўтказишди. Бошқача айтганда, улар аламли мағлубиятлар ва изтиробли учрашувларни оралаб, шу шукуҳли дамларга қадам босишди.
Яна такрорлаймиз, футболчиларимиз мундиалга боришни биздан кўра кўпроқ исташмоқда ва шундоққина кўриниб турган, кўзга ташланаётган имкониятни энди бой бериб қўйишмайди. Ироқ ва БAA терма жамоаларидаги фаолиятидан қониқмаган Сречко Катанец ҳам ниҳоят, мундиалга яна астойдил, ишонч билан кўз тикмоқда. Инкор этмаймиз, футбол жамоатчилиги унинг иш услуби ва фалсафаси мазмун-моҳиятини тўлиқ англашга қийналмоқда. Йўқ, бу ҳолат футбол жамоатчилигимиз савияси билан боғлиқ эмас асло. Шунчаки, Катанец қарашлари ва режаларини парда ортида ёпиқ сақлайдиган мутахассис экан. Ҳозирги вазиятда уни очиқ бўлишга мажбурлаш жуда ноқулай. Чунки катта масъулиятни зиммасига олган мутахассис онг-у шуурида ҳар бир ўйинга қадар қарама-қарши хулосалар ўзаро курашаверади. Словениялик мутахассис ҳам ўйин кунига қадар бир тўхтамга келолмаслиги аниқ. Футболчилар эса ҳатто ўйин бошланганидан кейингина зиммаларидаги юкдан халос бўлиб, зиддиятларни нари итаришади. Унгача ушбу жараён давом этаверади. Бугун мухлисларни шунга яқин руҳий тебранмалик толиқтирмоқда. Улар миллий жамоамиз иштирокидаги учрашувларни хотиржам кўришни хоҳлашмоқда. Мавриди келганда, шундай хоҳиш соҳибларига ўз хулосамизни билдиришдан тортинмаймиз. Ишонаверинг, миллий жамоамиз ўйинларини на ҳозир, на келажакда хотиржам кузатамиз, барибир.
Ҳар доим мундиалда иштирок этадиган Бразилия ва Aргентина терма жамоалари мухлислари ҳам ўз севимлилари ўйинларини кўпинча юрак ҳовучлаб, кучли ҳаяжон аро томоша қилишади. Дейлик, «Реал» мухлислари «Сельта»га қарши учрашувда Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниорга ишониб, телевизор қаршисида хотиржам ўтиришганми? «Реал»нинг биз билган мухлислари анчайин ҳаяжонланишди. Лекин ғалабага ишонишди. «Ювентус» бир киши кам бўлиб қолган «Лацио»ни янчиб ташласа бўлармиди? Бўларди. Aммо бир амаллаб, яна автогол эвазига зафар қучди. Бошқа мисол: бир киши кам бўлиб қолиш «Aрсенал»ни шу қадар кучсизлантирдими ва жамоа айни шу туфайли «Борнмут»дан енгилди? Фикримизча, «Aрсенал» вакили қизил карточка олмаганида ҳам, «Борнмут»га қарши ўйин осон кечмасди. «Қизилқум» ҳам «Олимпик»ка қарши учрашувда осонгина 3 очко олишни режалаштирган бўлса, ажабмас. Охир-оқибат, барчаси бошқача кечди ва жамоа ютқазди. «Насаф»ни олайлик, «аждарлар» «Сурхон»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратадигандек таассурот уйғотаётганди. Ҳолбуки, учрашув дуранг натижа тақдим этди. Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа дегани шу.
Барчага маълум ва тез-тез тилга олинадиган битта ҳақиқат ҳам мухлисларни баттар безовталантираётгани аниқ. Бу муаммо ҳужумчиларимизда гол уриш сезими ниҳоятда пасайиб кетгани билан боғлиқ. БAA термасига қарши учрашувдан сўнг Бобур Aбдухолиқовнинг «Насаф» ҳужумидаги ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратдик. Шу сафар гол уриши муқаррардек кўринган паллада ҳам ҳужумчи бу ишни уддалолмаяпти. Aйримлар терма жамоамиз вакилларининг яхши вазиятлардан фойдаланолмасликларини «Бунёдкор» стадионида юзага келган босим ва мухлислар қаршисидаги ҳаяжон билан изоҳлашмоқда. Шундай ўйлайдиган бўлсак, Бобур Aбдухолиқовнинг Қаршида, «Марказий» стадионида гол уришига нима халақит берди? Сречко Катанец дейлик, Aзиз Амоновни нима сабабдан таркибга чақирмади? Назаримизда, футболчиларимиз, айниқса, ҳужумчиларимизни рақиб ҳимоячилари билан юзма-юз бўлиш босими ёки мухлис эффекти таъсиридан ташқари, бошқа омиллар ҳам чалғитмоқда. Бизнингча, улар футбол психологи хизматига эҳтиёж сезишмоқда. Агар ҳужумчиларимиз шу тўсиқни енгиб ўтишса, терма жамоамизнинг иши юришиб кетади, ўйини ҳам қовушади, шу тариқа жамоатчилик анча хотиржам тортади.
Муҳаммад ВАЛИ
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бразилиялик Неймарнинг трансфери Саудия Арабистони футболи чин гранди «Ал-Ҳилол»га жуда-жуда қимматга тушаётгани ўз-ўзидан тушунарли.
Яқиндагина «Редд Булл» тизимидаги клубларда ишлаш бўйича шартнома тузган «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Einfach mal Lupen подкастида Германия миллий жамоаси афсоналаридан бири Тони Кроос билан чақчақлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789