«Қироллик клуби» вакиллари ўтган пайшанба куни немис жамоасининг «Атлетико» (1:2)га қарши «Метрополитано»даги Чемпионлар лигаси ўйинида 21 ёшли Лукебани кузатди. Чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячи «Лейпциг»га ўтган йили «Лион»дан 40 млн. евро эвазига ўтди ва асосий таркибнинг доимий ўйинчисига айланди.
24 ёшли Жеймс эса «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоаси сафида барча мусобақаларда 158та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 22та ассист қайд этган. Ўнг қанот ҳимоячисининг «кўклар» билан меҳнат келишуви 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.