«Олд Траффорд» бузиладими?

«Олд Траффорд» бузиладими?

«Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»ни сақлаб қолишга ҳаракат қилмайди.

Олдинроқ клуб 2 млрд. фунт эвазига 100 минг ўринли стадион қуришни режалаштираётгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Қайд этилишича, клубдагилар аввалига «Олд Траффорд»ни бузмасдан ёшлар ва аёллар жамоаларига бермоқчи бўлган. Энди эса режалар ўзгарди. Агарда «МЮ» янги стадион қурса, эскиси қайта таъмирланмайди, яъни, «Олд Траффорд» бузиб ташланади. Клубдагилар стадион сиғимини камайтиришнинг ўзи ҳам катта маблағ талаб қилиниши ва бу қийин ишлигини тушунишган. Бу лойиҳанинг ўзига ҳам бир неча 100 миллион фунт сарфланади. «Юнайтед» раҳбарияти стадионни бузаётганда бир қанча тарихий элементларини сақлаб қолмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.