Инфографика: «Барса» ҳужуми эволюцияси

Инфографика: «Барса» ҳужуми эволюцияси

МСН триоси (Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар) бузилганидан кейин «Барселона» ҳужум чизиғи анча заифлашгани барчага аён.

МСН триоси (Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар) бузилганидан кейин «Барселона» ҳужум чизиғи анча заифлашгани барчага аён. Каталонияликлар бу орада нақ 665 миллион евро сарфлашди, бироқ ҳали Месси - Суарес - Неймар учлиги ўрнини тўлиқ ёпиш уддасидан чиқишмади. Эҳтимол, энди Роберт Левандовски ва Рафинья ҳаммасини тўғрилашар, ҳар ҳолда, уларда имконият йўқ эмас.

Маълумот учун, Месси - Суарес - Неймар триоси «Барселона»да атиги 3 мавсум (2014-2017 йиллар оралиғида) бирга ўйнади. Муҳими, бу учлик шу қисқа вақт ичида футбол тарихидаги энг яхши боғламлардан бири сифатида саҳнага чиқиб, ЧЛда ҳам ғалаба нашидасини сурди.

 «Барса» 2017 йилга келиб, бразилиялик юлдузни «ПСЖ»га сотишдан ўзини тўхтатиб қололмади ва шундан сўнг қандайдир жиннилик бошланди. Собиқ президент Хосеп Бартомеу ҳужум ҳаракатини янгилаш учун бошқа клубларни пул билан «бомбардимон» қилишга тушди. Филеппе Коутиньо, Усмон Дембеле, Антуан Гризманн... Рўйхат чиндан ҳам, жуда узун.

Кучайтириш нуқтаи назаридан энг ишонарли ҳаракат 2022 йилнинг ёзида амалга оширилгандек. Ҳар ҳолда, «Барса» бу сафар Роберт Левандовски ва Рафиньяни сотиб олди, бош мураббий Хави талаби билан Усмон Дембеле шартномасини янгилади. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги охирги ўртоқлик ўйинларида асосан Левандовски - Рафинья - Дембеле триоси бошланғич таркибдан жой олди. Қолганлар - захира варианти.

** Позициялар сўнгги ўйинлар манзараси бўйича кўрсатилди - Пьер-Эмерик Обамеянг чапда ҳам, марказда ҳам ўйнай олади; 

** Бу рўйхат якуний эмас: Мемфис Депай ва Мартин Брэйтуэйт ортиқча.