«Реал»да энди испанлар кўпаядими?

«Реал»да энди испанлар кўпаядими?

«Реал» таркибини испаниялик футболчилар билан кучайтиришни истамоқда.

Relevo маълумотига кўра, «Реал» раҳбарлари бир овоздан испаниялик футболчиларни кўпроқ таркибга жалб қилиш борасида келишишган. Шу орқали жамоа Испания термасининг асоси бўлишни режа қилишган. Сўнгги йилларда жамоага жалб қилинган испаниялик футболчилар ишончни оқламагани боис эътибор легионерларга қаратилганди. Аммо Испаниянинг турли ёшдаги термалари ва асосий термаси бутун дунёни забт этаётган пайтда клуб ўз трансфер сиёсатига ўзгартиришлар киритади. Ноябрь ойида «Реал»нинг бирор футболчиси Испания термасига чақирилгани йўқ. Айни дамда «Қизил Фурия» таркибида ўйнаётган Родри, Эмерик Ляпорт ва Педро Порро каби футболчилар «Реал» нишонида бўлиб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.