АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
France Football нашри «Олтин тўп»-2022га даъвогар футболчилар рўйхати 12 август куни эълон қилиши ҳақида баёнот берди.
Демак, тез орада футбол оламининг асосий индивидуал совринига реал номзодлар билан танишиб оламиз. Кўпчилик қаттиқ ишонмоқда - бу сафар «Олтин тўп» Карим Бенземага берилади. Амалда ҳам шундай бўлса, «Реал» клублар миқёсидаги пойгада «Барселона» билан тенглашиб олади. Ҳа, «Қироллик клуби» ҳозирда «Олтин тўп»лар сони бўйича азалий рақибидан озгина орқада. Қизиқ, France Football соврини яна қайси жамоалар вакилларига берилган?
1та «Олтин тўп» - 11та клуб: «Аякс» (Нидерландия), «Блэкпул» (Англия), «Дукла» (Чехия), «Динамо» М. (Россия), «Бенфика» (Португалия), «Ференцварош» (Венгрия), «Боруссия» М. (Германия), «Марсель» (Франция), «Боруссия» Д. (Германия), «Ливерпуль» (Англия), «ПСЖ» (Франция)
«Блэкпул» ҳозир Чемпионшипда, 1956 йили эса «мандаринлар» вакили сэр Стэнли Мэтьюз 41 ёшида «Олтин тўп»нинг биринчи соҳибига айланган эди. Ажабланарли факт: «Ливерпул»да худди «Блэкпул», «Ференцварош» ёки Москва «Динамо»си каби 1тагина «Олтин тўп» бор. Эслатма, Москва клубини афсонавий Лев Яшин элит рўйхатга киритган - у ҳамон «Олтин тўп»га эга чиққан ягона дарвозабон бўлиб қолмоқда. «Ливерпул»дан чиққан ягона лауреат ғалабаси эса ҳозиргача муҳокама қилинади. Ҳа, Майкл Оуэн 2001 йили жуда зўр ўйнаган, аммо Оливер Кан ва айниқса, Раулдан ўзиб кетадиган даражада эмас. Яна «Аякс»га ачиниш мумкин: бу клубда биргина Йохан Кройфф «ОТ»га қўл узатган. Ваҳоланки, унинг ўзи кейинчалик «Барселона» футболчиси сифатида яна 2 марта, Марко ван Бастен эса «Милан»да ўйнаб, 3 марта лауреатга айланган. Алоҳида таъкидлаш керак, Лионель Мессининг ўтган йилги ғалабаси «ПСЖ» учун биринчиси бўлди, фақат Париж клубининг бунга мутлақо дахли йўқ. Лекин факт шуки, «ПСЖ» энди футболчиси «ОТ» ютган клублар қаторида. Дарвоқе, бунга қадар нақ 26 йил давомида бу борада клублар рўйхати кенгаймаганди (1996 йили Маттиас Заммер Дортмунд «Боруссия»сига балл келтирганидан буён).
2та «Олтин тўп» - 3та клуб: «Динамо» К. (Украина), «Интер» (Италия), «Гамбург» (Германия)
Киев «Динамо»сига маҳаллий футболчилар - Олег Блохин (1975 йил) ва Игорь Беланов (1986 йил) очко келтиришди, «Интер» ва «Гамбург» эса легионерлар туфайли элит рўйхатга кирди. Германия клуби бунинг учун «Олтин тўп»нинг икки карра соҳиби Кевин Киганни улуғлаши, «нерадзуррилар» аксинча, германиялик Лотар Маттеус ҳамда бразилиялик Роналдодан миннатдор бўлишлари керак. Дейлик, «сўйлоқ» иккинчи «ОТ»ни асосан ЖЧ-2002даги муваффақият ортидан олганди, фақат «Интер»нинг янги ҳужумчиси сифатида.
4та «Олтин тўп» - 1та клуб: «МЮ» (Англия)
«МЮ»нинг буюклигини таъкидлашни ёқтирадиган мухлислар учун кучли далил. Диққат қилинг, Англия клублари футболчилари қарийб 70 йил давомида 6та «ОТ» йиғишган ва шундан 4тасида «қизил иблислар» имзоси бор. Тўғри, манкунианликлар асосан ўтган асрнинг 60-йилларида зафар қучишган: Деннис Лоу (1964 йил), Бобби Чарльтон (1966 йил) ва Жорж Бест (1968 йил). Янги аср ҳисобидан эса биргина Криштиану Роналду (2008 йили) «МЮ» ҳисобига «ОТ» ёзиб қўйди.
5та «Олтин тўп» - 1та клуб: «Бавария» (Германия)
5та «ОТ», 3 нафар германиялик футболчи. Ҳа, «Бавария»да ҳаммаси аниқ: Франц Беккенбауэр ва Карл-Хайнц Румменигге сўровда 2 мартадан ғолиб чиқишди, Герд Мюллер бир бора лауреат бўлди. Энг қизиғи, Мюнхен суперклубининг барча совринлари атиги 11 йилга тўғри келади (1970-1981 йиллар). «Бавария» вакиллари 21-асрда ҳам бир неча марта «ОТ» олишга яқин келишди, лекин ҳар сафар якунда уларни қаттиқ ранжитишди: Франк Рибери 2013 йили, Мануэль Нойер 2014 йили ва Роберт Левандовски 2020 йили армонда қолишди...
8та «Олтин тўп» - 2та клуб: «Милан» (Италия), «Ювентус» (Италия)
Италия футболининг икки гиганти - «Милан» ва «Ювентус» ҳисобида жами 16та «ОТ» бор. Шунча совринни 12 нафар футболчи таъминлаган. Номлар эса шунчаки, «қўшиқ». «Россонерлар» томонда - Марко ван Бастен (3 марта), Жанни Ривера, Рууд Гуллит, Жорж Веа, Андрей Шевченко ва Кака, «кекса синьора» тарафда - Мишель Платини (3 марта), Омар Сивори, Паоло Росси, Роберто Баджо, Зайниддин Зидан ва Павел Недвед.
11та «Олтин тўп» - 1та клуб: «Реал» (Испания)
Эътиборга олиш керак, 2010-2015 йиллар оралиғида ФИФА томонидан берилган «ОТ»лар ҳам ҳисобга олинган. Хуллас, «Реал» сафидан жами 11 марта лауреат танланган. Криштиану Роналду (4 марта) ва Альфредо ди Стефано (2 марта) - «Қироллик клуби» либосида ўз ютуқларини такрорлаган футболчилар. Қолган 5та «Олтин тўп» Раймон Копа, Луиш Фигу, Роналдо, Фабио Каннаваро ва Лука Модричга тегишли. Карим Бензема тез орада ушбу элит гуруҳга қўшилса, ажабмас.
12та «Олтин тўп» - 1та клуб: «Барселона» (Испания)
«Барселона»нинг мутлақ пешқадамлиги жуда омонат. Ҳар ҳолда, Карим Бенземанинг ҳисобни тенглаштиришига ҳеч ким шубҳаланаётгани йўқ ҳозирда. Умуман, Каталония клуби Лионель Месси туфайли 1-ўринда эканлигини ҳам айтиш керак. Агар аргентиналик юлдузни четга чиқариб турсак, «Барса» ҳисобида атиги 6та «ОТ» қолади. Каталония жамоаси либосида Леодан ташқари, Йохан Кройфф (2 марта), Луис Суарес Мирамонтес, Христо Стоичков, Ривалдо ва Роналдиньо футбол олимпига чиқишган. Чинакам аслар - Хави ва Андрес Иньестанинг «ОТ»га етолмаганлари эса замонавий футболнинг катта адолатсизлиги бўлса керак...
Жаҳонгир МИРЗО тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789