Рекордлар – бу мотивация, албатта!

Рекордлар – бу мотивация, албатта!

Мана, УЕФА вакиллари навбатдаги қитъа чемпионати саралашига ҳам киришишди.

Ҳозирча ортда қолган 2та тур натижаларига ёпишиб олиш ярамайди. Ҳа, сенсацион ҳисоблар ҳам етарли. Дейлик, Қозоғистон термаси данияликларни катта ирода эвазига доғда қолдирди, испанлар Шотландияда мағлубиятни тан олишди. Лекин ҳаммаси ҳали олдинда. Шундай экан, ҳозирча Европа чемпионати тарихидаги баъзи баъзи рекордлар ҳақида гаплашиб турган маъқулроқ.

Нақ 4та асосий кўрсаткич бўйича Криштиану Роналдунинг «қирол» эканлиги эътиборга молик. Гап турнирдаги иштирок, ўйин­лар, ғалабалар ва голлар сони ҳақида кетмоқда. Бу идеаллик намунасидир, албатта. Ассистентлик бобида Карель Поборски (Чехия) пешқадам бўлса, муайян чемпионатда кўп гол урган футболчи - Мишель Платини (Франция). 
rekord-ehl.jpg

Жамоавий рекордларга келсак, асосий йўналишларда Германия термаси мутлақ тенгсиз. Диққат, 6та жиддий кўрсаткичнинг 5таси бундестимга тегишли (тўғри, чемпионлик бобида Испания термаси ҳам рекордчидир).