АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Жорий мавсум бошида «Интер» таркибига қўшилган Эден Жеко ҳамон ўйинларда «Рома» рамзи туширилган ҳимоя қалқонидан фойдаланмоқда.
Бу қанақаси? Гап шундаки, босниялик голеадор Рим жамоасига 6 мавсум хизмат қилган ва бу вақтда «бўрилар»ни чинакамига севиб қолган!
«Интер» Италия кубоги финалида «Ювентус»ни 4:2 ҳисобида енгиб, мавсум ҳисобидан илк совринни расмийлаштирди. Милан жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко ҳал қилувчи баҳсда гол ургани йўқ, лекин ҳаммадан кўпроқ қувонди, гўё. Ҳар ҳолда, финал ҳуштаги чалиниши билан майдонга ётиб олган босниялик кўпчилик эътиборини ўзига қаратди. Шунингдек, камералар футболчи экипировкасидаги бир қизиқарли белгини ҳам «ушлади» - қора гетра олдида «Рома» рамзи туширилган ҳимоя қалқони. Тўғри, қалқонда нима тасвирлангани аниқ кўринмайди. Лекин 2021 йилнинг декабрь ойида «А» серия доирасида ўтказилган «Интер» - «Рома» ўйини олдидан кийиниш хонасидан олинган кадрга қарасак, ҳаммаси равшан. Эдиннинг ҳимоя қалқонида айнан Рим клуби эмблемаси бор! Дарвоқе, ўша учрашувда босниялик ҳужумчи собиқ жамоаси дарвозасига гол урган ва «Интер» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Тушунарлики, Жеко ўз голини нишонлаган эмасди.
Хўш, Жеконинг «Рома»га муҳаббати қаердан? Ҳаммаси оддий: у Рим жамоасида 6 мавсум ўйнади. 6 йил - замонавий футбол учун катта вақт, албатта. Бу муддат давомида Жекони мунтазам равишда бошқа клубларга «жўнатишди». Дейлик, 2019 йилиёқ «Интер» сафига қўшилишига озгина қолганди. Ўтган мавсум эса босниялик ҳужумчи «Рома»нинг собиқ бош мураббийи Пауло Фонсека билан келишолмай қолди ва якунда хайрлашув юзага келди. Шунга қарамай, Эден жамоатчилик олдида ҳар доим бир гапни қайта-қайта такрорлаган: «Римда тўла бахтиёрман». Мана, 2018 йилги сўзларидан иқтибос: «Бу ерда ўзимни қушдек енгил ҳис қиляпман. Қолишга қарор қилганимнинг асосий сабаби шу - клубга муҳаббатим. Қолаверса, турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам Римда ғоят бахтлилар». 2020 йилда эса футболчи «Рома»га севгисини янада чиройли тарзда баён этди. «Ҳар бир ўйин таъсирида бу футболка баданимга қаттиқроқ ёпишмоқда. Ҳаммаси «Рома» либоси терим билан бирлашмагунича давом этади!»
Эдин Жеко - «Рома» тарихида ёрқин из қолдирган футболчи. У Рим жамоаси сафида 260 марта майдонга тушиб, 119та гол урди. Оддий айтганда, босниялик ҳужумчи «бўрилар» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Яна бир факт: еврокубокларда «Рома» учун Жекочалик кўп гол урган футболчи йўқ - у 2021 йилнинг март ойида ЕЛдан ўрин олган «Брага»га қарши баҳсда афсонавий Франческо Тотти кўрсаткичини янгиланган эди.
Манба: sports.ru
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789