ЛУИС СУАРЕСДАН ХАЙРЛАШУВ СОВҒАСИ

ЛУИС СУАРЕСДАН ХАЙРЛАШУВ СОВҒАСИ

«Насьонал»га қайтган Луис Суарес бир уринишда жамоа билан Уругвай чемпионатида зафар қучди. Моҳир тўпурар мавсум тугамасидан олдин «Насьонал»дан кетишини маълум қилганди.

Эътиборлиси, Суарес охирги ўйиндан сўнг ҳар бир жамоадошини сўнгги моделдаги смартфон - iPhone 14 билан сийлади - хайрлашув совғаси. Таъкидланишича, Уругвай футболи фахри бунинг учун 30 минг евро сарфлади. Маълумот учун, Суарес якунланган мавсум Монтевидео клубининг 16та ўйинида 8та гол ва 3та самарали узатмага муаллифлик қилди.