Ямал “Барселона” билан 6 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
ОФК клубларни лицензиялаш бўйича янги регламентни эълон қилди. Ҳужжатда жумладан, ОЧЛ ва ОФК кубоги учун критериялар умумлаштирилган.
Бунга қадар ҳаммаси икки алоҳида ҳужжатда белгиланган эди. Баъзи мезонлар қайта ишланган, айримлари мақоми кўтарилган ва янгилари ҳам қўшилган. Масалан, энди клуб тизимида аёллар жамоаси бўлиши шарт, бироқ бу мажбурий критерия эмас. Яъни таркибида аёллар жамоаси йўқ клуб эркаклар ўртасидаги Осиё турнирларида ўйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинмайди. Янгиланган литцензиялаш регламентидаги асосий фарқ - бу лицензияланган клублар рўйхатини ОФКга тақдим этиш муддати. Илгари октябрь эди, энди май ойи белгиланди. Бунда ҳаммаси тушунарли - 2023 йилдан ОФКда клублар мавсуми «куз-баҳор» тизимига ўтади.
Олдин қандай эди? Масалан, Қатарда лицензиялаш учун икки муддат бор эди:
* маҳаллий муддат - май ойигача Қатар Юлдузлар лигаси иштирокчиларини аниқлаш
* ОФК муддати - октябргача Қатарнинг ОЧЛдаги вакилларини аниқлаш
Фарқ - даражаси юқорироқ дан бир-икки мезон ва қўшимчасига молиявий критериялар. Шунингдек, Юлдузлар лигасида дастлабки 6та ўринни эгаллаган ёки Амир кубогини қўлга киритган клубларгина ОЧЛ лицензиясига даъвогарлик қилиши мумкин. Натижада қоидалар бўйича 17та клуб маҳаллий лиценцияни қўлга киритди. ОЧЛ лицензияси эса 5-6та клубга насиб этди. Бу эса лицензиялаш тизими тафсилотларидан бехабар ҳаваскорларнинг масалан, Ўзбекистонда Қатардагидан кўпроқ профессионал клублар бор, деб ўйлашларига асос берди. Ваҳоланки, шахсан мен Қатар клублари охирги марта қачон ФИФА томонидан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиққа учраганини эслолмайман. Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида аввалги лицензиялаш тизими жараёнини икки қисмга бўлиш имкони бўлмаган. Шундай қилиб, клублар мавсум давомида ОЧЛ ёки ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритиш-киритмаслигини билмай туриб, ариза топширган. Энди ҳаммаси ўзгаради. Футбол мавсуми май ойида тугайдиган мамлакатларда клублар мавсум давомида лицензия олиш учун ариза топшириши керак. Бу эса Қатарда ОФК лицензиясига эга клублар сонини 17тага етказиш имконини беради. Ўз навбатида, Марказий Осиёдаги лицензиячилар (миллий тизимга асосан лигалар ёки федерациялар) маҳаллий мавсум якунланганидан кейин ОФК мусобақаларида иштирок этиш учун лицензиялаш жараёнини ўтказишлари мумкин. Биринчидан, бу клубларга фақат спорт натижалари бўйича лицензиялаш жараёнида иштирок этиш имконини беради. Иккинчидан, клубларнинг жараёнга эътибор қаратиши осонроқ ва шунинг учун муваффақиятли аризалар фоизи ошади. Учинчидан, ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритган клуб фақат шу турнир лицензияси учун ариза топшириши мумкин, бу эса талаблар бўйича ОЧЛникидан сезиларли даражада пастроқ.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789