Роналду Сантушдан норози

Роналду Сантушдан норози

Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантушдан норози бўлмоқда.

A Bola хабарига кўра, 37 ёшли форвард бош мураббийнинг айнан унга тўлиқ ўйнаш имкониятини бермаётганидан норози бўлмоқда. Роналду ўзини жуда эрта алмаштирилаётганидан норозилигини мураббийлар штаби ва жамоадошларига билдирган. Криштиану ўтган 3 тур давомида Гана билан ўйинда (3:2) 88-дақиқа, Уругвай билан (2:0) 82-дақиқа, Жанубий Кореяга (1:2) қарши ўйинда эса 65-дақиқагача тўп сурганди. Қайд этилишича, футболчининг норозилигига қарамай, Сантуш ҳар қандай баҳсли ҳолатларда Роналдунинг тарафини олмоқда. Португалия футбол федерацияси Роналду ва мураббий ўртасидаги вазиятдан хабардор, аммо муҳим ўйинлар олдидан бу масалага аралашишни истамаяпти. Эслатиб ўтамиз, Роналду Жанубий Кореяга қарши ўйинда захирага олингач, Сантушга қўл беришни истамаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.